Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Альберто Заккерони: «Рақиб футболчиларимизга ўйлаш имконини бермади»

Баҳо:
+1 | -

Япония терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони Ўзбекистонга қарши ўйинда мағлубият сабабини жисмоний тайёргарликнинг пастлиги билан исботлади.

Альберто Заккерони (Япония миллий терма жамоаси бош мураббийи):
— Афсуски, бугунги ўйин натижаси биз учун ижобий бўлмади. Рақибнинг ўйинини ҳам эътироф этишни истардим. Ўзбекистоннинг бир неча нафар етакчи ўйинчилари ўйнамаган бўлса-да, яхши жамоа эканини исботлади.

Биринчи бўлимда жисмоний жиҳатдан яхши ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда эса рақибимиз қарши ҳужум учун бўш зоналарга эга бўлди. Лекин биз мағлубият муносиб эмасдик.

Жисмоний жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, ички чемпионатда ўйновчи футболчилар учун ҳали чемпионат бошланмаган бўлса, Европадаги легионерлар эса ўйиндан бир кун олдин Японияга етиб келишди. Ўзбеклар эса аввал Корея билан ўйнашди ва биз билан ўйинга тайёр бўлишди.

Шунингдек, ўтказиб юборилган гол ва қарши ҳуужм бизга муаммолар яратди. Рақибимиз бугун жуда агрессив ўйин кўрсатишди ва ўйинчиларимизга ўйлаш учун кўп имкон беришмади. Фақатгина тезкор комбинация орқали ҳужум уюштирганимизда бизда имкониятлар юзага келди.

Бугун Кагава Кейсука Хонданинг ўрнида ўйнади. У ҳимоя ва ҳужум чизиғини боғлашга ҳаракат қилди. Биз жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон зарба беришни кўпроқ машқ қилишимиз лозим. Узоқ масофадан дарвоза томон кам зарба бердик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:43, 29.02.2012.
Ўқилди: 12411 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.