"МЮ" бош мураббийи Оле-Гунар Сульшер клуб ҳужумчиси Маркус Решфорднинг "Аталанта"га қарши майдонга тушиш имкониятлари ҳақида гапирди. У бу ҳақда шундай дейди:
"У жуда қаттиқ меҳнат қилмоқда. Буни еътироф этиш жоиз. Маркус майдонга тўлақонли қайтишни ният қилган. У балки 90 дақиқалик тўлиқ учрашувга ҳали тайёр эмас. Чунки у узоқ муддат майдонда бўлмади. Шундай бўлса ҳам у кучли ва ғайратли кўринади. Бизда жуда яхши жамоа бор. Ротатся эса ўйинда жуда муҳим".
Манкунянликлар бугун тунда "Аталанта"ни ўз майдонида қабул қилади. Улар гуруҳда уч очко билан учинчи ўринда бормоқда.