Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 0-0 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

4-босқични Тошкентда Эрон, Уммон ёки Ливан билан бошлаймиз!

Баҳо:
+4 | -

Демак, Осиё қитъасидан Бразилия сари юришни давом эттираётган 10та терма жамоанинг номи маълум бўлди. Учинчи босқичдан Саудия Арабистони, Хитой, Кувайт каби Осиёнинг кучли ҳисобланган терма жамоалари ўта олишмаган бўлса, Ливан, Уммон каби кучсизроқ дейишга ўрганиб қолган жамоаларимиз сўнгги босқичга чиқишди. Ана энди 4-босқич қуръаси (саватчалар) ва тақвими ҳақида аниқроқ фикр билдирсак бўлади.

ФИФАнинг терма жамоалар рейтингини ҳисоблаш бўлимидан фойдаланган ҳолда, дастлаб терма жамоаларни саватчаларга ажратиб оламиз. Қизиқ томони, 7 март куни эълон қилинадиган ФИФА рейтингида Жанубий Корея очколар бўйича Япониядан ўтиб кетиши кутилмоқда. Демак, Корея — биринчи, Япония эса иккинчи саватчадан қуръага тортиладиган бўлди.

Ўзбекистон эса Япония устидан қозонилган ғалабадан сўнг рейтингдаги очколари сонини 502тага етказади ва Осиёнинг 5-рақамли жамоасига айланади. Демак, Ироқ билан битта саватчадан ўрин эгаллаймиз ва бу жамоа билан бир гуруҳга тушмаймиз. Битта факт: агар Ўзбекистон кеча Японияга ютқазганида ҳам 3-саватчадан тушиб кетмасди (Ироқдан пастда, Иорданиядан тепада бўларди).

Япония қуръа пайтида 2-саватчада бўлса-да, қуръадан сўнг тақвим тузишда ўз гуруҳининг бешинчи жамоаси билан ўрин алмашади. Сабабини аввалроқ айтиб ўтгандик: 2013 йилнинг июнь ойи ўрталарида Бразилияда Конфедерациялар кубоги мусобақаси бошланади. ЖЧ-2014 тўртинчи босқичи тақвимига кўра, энг сўнгги турда, 18 июнь куни фақат 5-саватча жамоаси дам олади. Япония эса Конфедерациялар кубогида Осиё шарафини ҳимоя қилиши лозим.

Осонроқ ва тушунарлироқ бўлиши учун Япония ўз ўрнида — 2-саватча жамоаси сифатида тақвимда келтиравераман. Ўзингиз (хоҳласангиз қуръадан кейин) Японияни ўз гуруҳининг 5-жамоаси билан алмаштириб қўяверасиз.

Саватчалар таркиби:

Биринчи саватча:
1. Австралия - 868
2. Жанубий Корея - 751

Иккинчи саватча
3. Япония - 740
4. Эрон - 574

Учинчи саватча:
5. Ўзбекистон - 502
6. Ироқ - 443

Тўртинчи саватча:
7. Иордания - 420
8. Қатар - 388

Бешинчи саватча
9. Уммон - 381
10. Ливан - 277

ЖЧ-2014 саралаш. Осиё. 4-босқич тақвими

1-тур. 2012 йил 3 июнь
Ўзбекистон/Ироқ - Япония/Эрон
Уммон/Ливан - Иордания/Қатар

2-тур. 2012 йил 8 июнь
Иордания/Қатар - Австралия/Ж.Корея
Уммон/Ливан - Ўзбекистон/Ироқ

3-тур. 2012 йил 12 июнь
Австралия/Ж.Корея - Уммон/Ливан
Япония/Эрон - Иордания/Қатар

4-тур. 2012 йил 11 сентябрь
Ўзбекистон/Ироқ - Австралия/Ж.Корея
Уммон/Ливан - Япония/Эрон

5-тур. 2012 йил 16 октябрь
Япония/Эрон - Австралия/Ж.Корея
Иордания/Қатар - Ўзбекистон/Ироқ

6-тур. 2012 йил 14 ноябрь.
Япония/Эрон - Ўзбекистон/Ироқ
Иордания/Қатар - Уммон/Ливан

7-тур. 2013 йил 26 март
Австралия/Ж.Корея - Иордания/Қатар
Ўзбекистон/Ироқ - Уммон/Ливан

8-тур. 2013 йил 4 июнь
Уммон/Ливан - Австралия/Ж.Корея
Иордания/Қатар - Япония/Эрон

9-тур. 2013 йил 11 июнь
Австралия/Ж.Корея - Ўзбекистон/Ироқ
Япония/Эрон - Уммон/Ливан

10-тур. 2013 йил 18 июнь
Австралия/Ж.Корея - Япония/Эрон
Ўзбекистон/Ироқ - Иордания/Қатар

Дастлабки турлар
Демак, 1-турни Тошкентда ўтказамиз. 3 июнь куни меҳмон сифатида бизга ё Эрон келади, ёки Уммон ва Ливан термаларидан бири келади. Юқори айтиб ўтдим, гуруҳга Япония тушадиган бўлса, у тақвимда ўз ўрнини 5-жамоа билан алмашади. Дастлабки турда асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси туша олмаслигини инобатга олганда, бизнинг гуруҳга Япония тушгани маъқулмикан?... Лекин "лекини" ҳам бор. Бизга Япония тушадиган бўлса, орадан 5 кун ўтиб, яъни 8 июнь айнан Японияга йўл оламиз. Япония тушмайдиган бўлса, Ливан ёки Уммондан бирида меҳмон бўламиз. 12 июнь куни ўтказиладиган 3-тур ўйинларида биз дам оламиз.

Кузги ўйинлар
Кейинги тур ўйинлари куз ойларида бўлиб ўтади. Терма жамоамиз 11 сентябрь куни ўз майдонида Австралия ёки Ж.Корея терма жамоаларидан бирини қабул қилади. 15 август ва 7 сентябрь кунлари ФИФА куни сифатида белгиланганини инобатга олиб, бу ўйинга жиддийроқ тайёргарлик кўриш имконига эга бўламиз. 16 октябрь куни эса Иордания ва Қатар жамоаларидан бирининг майдонида меҳмон бўламиз. 2012 йилнинг сўнгги ўйинини ҳам сафарда ўтказамиз. 14 ноябрь куни ё Эронга борамиз, ёки Ливан ва Уммон мамлакатларидан бирига сафар уюштирамиз.

Келаси йилги ўйинлар
2013 йилнинг 26 март куни ё Япония, ёки Ливан/Уммон жамоаларидан бири билан Тошкентда ўйин ўтказамиз. Ҳал қилувчи ўйинлар олдидан 4 июнь куни ўтказиладиган турда биз дам оламиз. 11 ва 18 июнь куни эса ҳал қилувчи ўйинлар бизни кутмоқда. Дастлаб Австралия ва Ж.Кореядан бирига сафарда ўйнаб келиб, сўнгги турни ўз майдонимизда Иордания ва Қатарга қарши ўтказамиз.

Хулоса
Қуръа ва тақвимнинг биз учун 2та аҳамиятли томони бор.
1) Юқорида айтиб ўтганимдек, 1-турда 5 нафар футболчимиз туша олмаслигини инобатга олганда, Тошкентга Эрон эмас, Ливан ёки Уммон келгани маъқулроқдек (аслида якуний босқичда у ёки бу жамоага кучсиз рақиб сифатида қараш нотўғри). Бунинг учун гуруҳимизга Япония тушиши лозим.
2) Сўнгги тур олдидан сафарда ўйнашимизни инобатга олганда, бизга Австралия эмас, Жанубий Корея тушиши маъқулроқдек кўринмоқда. Ҳар ҳолда "яшил" қитъага бориб-қайтиш катта кучни олади. 

Тақвим ҳар қандай ҳолатда ҳам (Япония тушса ҳам, тушмаса ҳам) биз учун ноқулай эмас. Ҳар бир рақиб билан ўйнаш учун бизга ҳеч нарса халал бермайди. Бемалол ўйнаса ва олдимизга қўйилган вазифа — ЖЧ йўлланмасини қўлга киритсак бўлади!

Олимхўжа Бўронов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:11, 01.03.2012.
Ўқилди: 14400 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.