Моуриньо "Рома" бош мураббийлигини тарк этиб, "Ньюкасл"га кетмоқчи эмас.
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо яқин орада "Ньюкасл"да ишлаш ҳақида ўйламаслигини айтди.
"Мен қолишга қарор қилдим, кетмайман. "Рома" билан 3 йиллик шартномам бор. Мен футболчиларимни ташлаб кетмайман", - деди Моуриньо.
Маълум бўлишича, клубнинг янги эгалари португалиялик мутахассисни бош мураббийликка таклиф қилмоқчи.