Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Финалга пухта ҳозирлик кўриши учун «Насаф»нинг Суперлигадаги 2 та учрашуви санаси ўзгаради

Баҳо:
+ | -

Қаршининг «Насаф» клуби ОФК кубоги финалида тўп суриш имкониятини қўлга киритди. Баҳрайн жамоасига қарши учрашув 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Профессионал Футбол лигасининг расмий саҳифаси хабарига кўра, «Насаф» ОФК кубогида муносиб иштирок этиб келаётганидан келиб чиқиб, Суперлига тақвимини Қарши клубига қараб мослаган ҳамда 19-тур доирасидан ўрин олган «Сурхон»га қарши учрашув ишчи режа асосида 2 ноябрь санасига режалаштирилганди. Бунда Қарши клуби халқаро майдонда финал чиптасини қўлга киритса, тақвимда қайта ўзгариш бўлиши аввалдан айтилганди.

Шундан келиб чиқиб, «Насаф» иштирокидаги 2 ноябрь кунги «Сурхон»га қарши ўйин, шунингдек, 7 ноябрь санасидаги «Қўқон-1912» клубига қарши ўйин бошқа муддатга сурилди. ЎзПФЛ таклифига кўра, агар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец 9-16 ноябрь кунларига белгиланган ФИФА кунларига «Насаф» футболчиларини жалб қилмаса, юқоридаги икки беллашув айнан шу саналар оралиғида ўтказилади. Агар Катанец «Насаф» футболчиларини Грузияга қарши ўйинга таклиф этса, у ҳолда ЎзПФЛ режаси ўзгаради ва учрашувларнинг янги саналари алоҳида маълум қилинади.

ЎзПФЛ «Насаф» футбол клуби ва унинг мухлисларини финал йўлланмаси билан қутлайди. Ишонамизки, жамоамиз ўз тарихида иккинчи бор ОФК кубогини қўлга киритишга эришади, деб қўшимча қилинади хабарда.

Манба: ЎзПФЛ
Киритилди: 13:11, 21.10.2021.
Ўқилди: 3358 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.