Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Бунёдкор» янги футболчиларни таништиради

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” футбол клуби ўз таркибига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага расман таништиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

3 март, шанба куни “Жар” стадионида соат 14:00да бошланадиган ушбу маросим икки қисмдан иборат бўлади. Дастлабки қисмда оммавий ахборот воситалари ходимлари “қалдирғочлар”нинг янги аъзоларига айланишган футболчилар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, тадбирнинг бу қисмида клуб раҳбарияти томонидан “Бунёдкор”нинг янги футболчиларига улар учун аталган футболкалар ҳам тантанали равишда топширилади.

Шундан сўнг “Жар” стадиони майдонида жамоанинг янги аъзолари мухлислар қаршисига чиқиб келишади ва улар учун ўз техникалари, тўп билан муомала қилиш санъатини намойиш этиб беришади. “Бунёдкор” учун бефарқ бўлмаган футбол ишқибозлари тадбирнинг иккинчи қисмига таклиф этиладилар.

Соат 16:00да эса “Жар” майдонида “Бунёдкор” аъзолари икки таркибга бўлинишган ҳолда ўзаро баҳс олиб боришади. Бу ўйинни ҳам ишқибозлар ва журналистлар бевосита кузатиб бориш имкониятига эга бўладилар.

"Бунёдкор" ФК оммавий ахборот воситаларининг турли йўналишларида ижод қилаётган журналистларни ушбу маросимларга таклиф этади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:14, 01.03.2012.
Ўқилди: 9329 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6797]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5841]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4390]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3325]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3305]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3039]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2616]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2277]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1944]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1872]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик