Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

“Зальцбург” олтинлари. Улар жаҳон даражасидаги футболчиларни тарбиялаб бермоқда

Баҳо:
+ | -

 

Кеча Европа лигаси доирасидаги “Спартак” ва “Лестер” қарама-қаршилигида, Патсон Дака нималар қилганини кўрдингиз. Замбиялик футболчи 4 та тўп киритиб инглиз клуби учун керакли ғалабани келтирди. Қизиқарли жиҳати шундаки “тулкилар” хужумчини яқиндагина “Ред Булл Зальцбург” жамоасидан харид қилган эди. Қуйида биз сизлар билан австрияликлар таркибида ўйнаб ҳозирда юлдузлар сафида тилга олинадиган футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

5. Патсон Дака (“Лестер”)

Замбиялик хужумчи бутунлай зальцбургликлардан миннатдор бўлса керак. Клуб агентлари Дакани 2-дивизиондан топиб келган ва жамоада асосий таркибдан жой берган. Хавбек клуб таркибида кўп мавсум ўтказмаган. 18 ёшида “қизил буқа” сафида пайдо бўлган йигитча 4 мавсум Австрия футболи етакчилари шарафини ҳимоя қилган. У шу тўрт йил ичида умумий 125 бор майдонга тушиб, 68 марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришган. Хужумчи учун жуда яхши кўрсаткич. Аммо “Зальцбург” таркибида Дакадан ҳам дахшатлироқ яна бир хужумчи бор еди ва у ҳақида қуйироқда гапирамиз.

4. Наби Кейта (“Ливерпуль”)

Австрия клубининг агентари жуда яхши ишлайди десак муболаға бўлмайди. Зальцбургликлар Кейтани Франциянинг қуйи дивизиони вакили ҳисобланган “Истрес” жамоаси таркибидан топиб келишган. Қизиқ жиҳати шундаки, жамоа ҳақида интернетда жуда кам маълумот бор. Менимча, Кейта юлдуз бўлмаганча бу клуб ҳақида ҳеч кимда тушунча ҳам бўлмаган бўлса керак. “Ред Булл Зальцбург” таркибида 2 мавсум ўйнаган гвинеялик йигитча 81 учрашувда майдонга тушган ва 20 бор рақиб дарвозасига йўл топган.  Марказий ярим ҳимоячи учун ажойиб кўрсаткич. Кейинчалик Кейта бошқа бир “қизил буқа” лақабини олган Германиядаги жамоа таркибига бориб қўшилган. Умуман олганда икки “Ред Булл”нинг ҳам эгаси битта киши. 

3. Дайо Упамекано (“Бавария”)

“Бавария”нинг яна бир ўтиб бўлмас футболчиси Упамекано ҳам вақтида зальцбургликлар шарафини ҳимоя қилган. Дайо ҳам Дака ҳам профессионал фаолиятини битта клуб сафида бошлашган ва у клубдан дархол “Зальцбург” агентлари кузатувига тушишган. Упамекано “Зальцбург” таркибида ярим мавсум ҳаракат қилган ва кейинчалик Германиядаги жамоага кўчиб ўтган. “Лейпциг”дан сўнг ҳозир у “Бавария”да. Менимча, Дайо етук ҳимоячига айланиб улгурди.

2. Садио Мане (“Ливерпуль”)

Фаолиятини Франциянинг “Мец” жамоасида бошлаган футболчи аввалига яхши ўйин кўрсата олмаган. Илк мавсумида 22 ўйинда бор йўги 2 гол киритган. Шундан сўнг сенегаллик футболчига “Зальцбург” қизиқиш билдирди ва ўз жамоасига олиб келди. Австриядаги икки мавсумда футболчи жуда яхши ўйинлар ўтказди. Умумий 87 учрашувда майдонга тушиб, 45 бор рақиб дарвозасига тўп киритган футболчи 2014 йил Англиянинг “Саутгемптон” жамоаси таркибига бориб қўшилган. Хозирда Садио “Ливерпуль” шарфини ҳимоя қилмоқда. Унинг ўйинларига тан бермаган мухлис топилиши қийин.

1.  Эрлинг Холланд (“Боруссия Дортмунд”)

Албатта бу ҳозирги кундаги дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. Холланд фаолиятини “Брене” жамоасида бошлаган, кейинчалик футболчи “Молде”да ўз омадини синаган. Аммо, бу икки клуб футболчини оламга машҳур қила олмас эди. 2019-2020 йилги мавсумда “Зальцбург” таркибида пайдо бўлган йигитча бу жамоада кўп ўйин ўтказмаган. Лекин айнан зальцбургликлар уни катта футболга танитиб берган. Умумий Австрия клубида 27 учрашувда майдонга тушган норвегиялик 29 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Хозирда “Боруссия Дортмунд” сафида йигитча 69 учрашувда 70 бор тўп киритишга эришган. Шунчаки ажойиб кўрсаткич.

Ҳали бу ҳаммаси эмас, зальцбургликларнинг ҳозирги таркибида Карим Адейеми исмли футболчига ҳам бир нечта грандлар қизиқиш билдирмоқда. Яқин келажакда ҳали бу рўйхатга яна бир нечта футболчиларни қўшсак керак.

 

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:46, 21.10.2021.
Ўқилди: 3424 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.