Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Олмалиқ» «Металлург»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Олий Лигада тўп сурувчи Тошкент вилоятининг икки жамоаси ўртасидаги баҳс Янгибозорда бўлиб ўтди.

«Олмалиқ»нинг расмий сайти маълумотига кўра, жамоа бош мураббийи Игорь Шквирин икки таймда икки хил таркибни майдонга туширган. Бекободликлар эса иккинчи бўлимда фақат учта ўзгаришни амалга оширишган.

Биринчи таймда — «Олмалиқ»дан Достон Абдураҳмонов ва Евгений Гоголь, «Металлург»дан Ҳикмат Ҳошимов ва Шоҳназар Норбековнинг голларидан сўнг 2:2 ҳисоби қайд этилган. Қайд этиб ўтиш жоиз, «Олмалиқ» 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ёш ҳужумчи Александр Лупашконинг дубли «Олмалиқ»га 4:2 ҳисобидаги ғалабани туҳфа этди.

15 март куни старт оладиган 2012 йилги Олий Лига ўйинларини «Олмалиқ» ўз майдонида «Нефтчи»га қарши ўйин билан бошласа, «Металлург» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилади.

«ОЛМАЛИҚ» – «МЕТАЛЛУРГ» 4:2 (2:2)
ГОЛЛАР: Достон Абдураҳмонов (17), Евгений Гоголь (34-пен.), Александр Лупашко (61, 90) – Ҳикмат Ҳошимов (38), Шоҳназар Норбеков (42).

«ОЛМАЛИҚ»: Павел Харчик, Баҳром Юлдашев, Дарко Станоевич, Евгений Гоголь, Шуҳрат Мусаев, Исроил Эргашев, Артём Никитенко, Достон Абдураҳмонов, Санжар Шоаҳмедов, Маъруф Муродов, Абдураззоқ Жўраев.

Иккинчи тайм:
Тимур Ғаниев, Ильдар Юлдашев, Сирож Ҳамроев, Миржалол Қурбонов, Ориф Мамажонов, Азамат Исроилов, Зафар Тўраев, Ринат Байрамов, Суҳроб Бердиев (Тоҳир Каримов, 74), Александр Востриков (Тимур Галимов, 74), Александр Лупашко.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 12:19, 01.03.2012.
Ўқилди: 9811 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [4026]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3337]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2941]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2871]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2346]

«Атлетико» Жорже Мендешдан ўч олди [2235]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1947]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [1933]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1884]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1753]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик