"Арсенал" бир неча йиллардан буён энг катта инқирозли топ клуб бўлиб қолмоқда. Жамоада мураббий алмашди ва бу кескин ўзгаришларга олиб келди. 20 йилдан зиёд давом этган Венгер даври якунланганидан сўнг, клуб услубиятини ўзгартириш мушкуллашиб кетди. Бу ўз навбатида футболчилар онгида бўшлиқлар пайдо бўлишига олиб келди. Ўша бошлиқларни тўлдириш осон бўлаётгани йўқ. Унаи Эмери келиб, аҳволни бироз ўнглагандай бўлди, аммо амалда бу сезилмади. Ундан кейинги Артета даври эса мураккаброқ кечмоқда. Унга клубни лойиҳа сифатида келажак жамоасига айлантириш вазифаси қўйилди. Бу иш осон кечмаяпти. Хусусан, "Арсенал" бу мавсумни жуда ёмон бошлади. 3 та мағлубият ҳали клубнинг яқин тарихида кузатилмаган эди. Бугунга келиб, ҳолат бироз ўзгаргандай. "Астон Вилла" билан жамоа яқин даврдаги энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатди. Бу ҳақда "Арсенал" афсонаси Иан Райт ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Иан Райт "канонирлар" умид бўлган Сака, Смит-Роу ва Партилар, ҳужумчи Обамеянгга кўпроқ гол уришида ёрдам бериши кераклигини таъкидлади. У жамоа ярим ҳимоясидаги ўйинчилар янада кўпроқ гол уриш зарурлигига алоҳида урғу берди. Айнан майдоннинг марказий қисимида ҳаракат қилувчи футболчилар жамоа ҳужуми учун катта аҳамиятга эга. "Астон Вилла" га қаршу жума оқшомида кечган баҳсда ганалик футболчи Томас Парти клуб сафидаги илк голини урди. Ушбу воқеа Артетанинг ярим ҳимоячилар билан алоҳида ишлаётганини кўрсатиб берди. Иккинчи бўлимда эса ҳужумкор футболчи Смит-Роунинг голи йирик ҳисобни таъминлаб берди. Ҳозирда 57 ёшни қаршилаган собиқ "тўпчи" Райт эса жамоадан айнан шундай футбол кутаётганини айтиб, Сака ва Роулар асосий фигурага айланганини билдирди. У "Premier League Productions"га интервью берар экан қуйидагиларни таъкидлайди:
"Сиз Томаснинг голидан бироз илгари дарвоза тўсинини нишонга олганида мухлисларнинг жаҳли чиққанига гувоҳ бўлгандингиз. У дарвозага турлича масофалардан ва нуқталардан зарба бера оладиган футболчи. У ўшанда голга лойиқ ўйин кўрсатди ва бунга эришди. Мен Партини яна кўп голларда иштирок этишини истайман. Негаки, жамоа ярим ҳимоя вакиллари урадиган голларга кўпроқ муҳтож бўлиб турибди. Биз буни ҳозиргача Смит-Роу ҳамда Сака сингари ёшларда кузатаётган эдик. Бу эндиликда Обамеянг билан боғлиқ ҳолда амалга оширилиши лозим. Менга айнан ана шундай футбол маъқул келади".
Инглиз мутахассиси Дарен Бент ҳам Райт фикрларига қўшилган ҳолда бунга қўшича қилади. У ҳам Партининг гол учун ҳаракат қилиши кераклигини айтди: "Биз Томасни 35 ярд узоқликдан ҳам дарвозага тепишини кўрар эдик. Аммо голдан дарак йўқ эди. Менимча, ҳозир у ўз мавқейи, жисмоний ва ақлий ҳолати билан кўроқ гол уришни бошлаши лозим. Жарима зарбаларидан бу ишни қилса, янада яхши. Негаки, у ажойиб тейкер".
Тўпчиларнинг 3-1 ҳисобидаги "Астон Вилла" устидан ғалабаси уларнинг мағлубиясиз сериясини барча мусобақаларда еттитага етказди. Жамоа сардори Обамеянг эса 8 та учрашувда тўртинчи голини урди.
инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси