Англия Премер-лигаси футболчиларига оммавий равишда коронавирусга қарши эмлаш ҳақида сохта сертификатлар таклиф қилинмоқда, деб хабар бермоқда "Daily Mail" нашри.
Маълумотларга кўра, Премьер-лиганинг тўртта клуби аллақачон фирибгарлар билан боғланиб, футболчиларга телефон орқали 1000 фунт стерлинг (1,86 минг евро) эвазига иккита сертификат олишни таклиф қилганини тасдиқлашган.
Бу таклиф ҳали эмланмаган футболчилар томонидан қабул қилинганми ёки йўқми номаълум. Бир қатор клубларнинг инсайдерлари, уларнинг ўйинчилари вазият ҳақида ходимларни хабардор қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Премьер-лига ўтган ҳафта ўйинчиларнинг 68 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланганини ва 81 фоизи камида битта вакцина дозаси олганини эълон қилган эди.