"Арсенал" устози Микель Артета жамоа сардори Обамеянг ҳақида фикр билдирди. У клуб расмий сайтига бу ҳақда шундай дейди:
"Мен унинг ҳозирги кўрсатаётган иштиёқли ўйинини авваллари кўрмас эдим. Обамеянгнинг голларидан ташқари уни нишонлашида ҳам бошқача манзара мавжуд. У жамоада етакчилик қилиши керак ва сўнгги ўйинларда буни намойиш этмоқда. Мен мана шундай Обамеянгни афзал кўраман".
Габонлик ҳужумчининг ҳисобида АПЛ доирасида 4 та гол мавжуд. "Арсенал" эса сўнгги 6 та ўйинининг 4 тасида ғалаба қозонган.