«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи ҳисобланган норвегиялик мутахассис Оле-Гуннар Сульшер тақдири ҳал қилинди. Sky Sports телеканали журналистларининг хабар беришича, «қизил иблислар» раҳбарияти «Ливерпуль» билан бўлган учрашувидаги (0:5) муваффақиятсизликка қарамай, мураббийга ишонишда давом этишмоқчи.
Манкунианликлар Сульшерга вазиятни ўнглаш учун имконият беришга тайёр. Шу билан бирга, италиялик Антонио Контенинг тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги таъкидланган.
Яқинда оммавий ахборот воситалари жамоанинг муваффақиятсиз натижалари туфайли Оле-Гуннарнинг истеъфосини фаол муҳокама қилишди. Маълум бўлишича, мураббий Норвегия терма жамоасида фаолиятини давом эттириши мумкин.