"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман ҳужумчи Усмон Дембеленинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Клуб унинг қолишини истайди, у жамоамиз учун муҳим ўйинчи ва биз шартномани узайтириш ниятидамиз. Лекин агар Дембеле буни истамаса, биз бу масалани раҳбарият билан ҳал қилишимиз керак", - деди Куман "Tuttomercato" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле 2017 йилда "Боруссия Дортмунд"дан "Барселона"га 105 миллион евро эвазига ўтган ва 2022 йилгача 5 йиллик шартнома имзолаган эди.