Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Белград-2021. ЖЧда дастлабки сенсация: Кубалик 2 карра олимпиада чемпиони илк босқичдаёқ ютқазди (видео)

Баҳо:
+ | -

Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионатида дастлабки сенсация юз берди. 71 кг. вазнда иштирок этаётган кубалик Роньель Иглесиас Белграддаги мусобақани илк жангдан кейиноқ тарк этди.

33 ёшли боксчи турнирнинг 1/32 финал босқичи доирасида иорданиялик Зиёд Яшашга қарши рингга кўтарилди. Осиёлик спортчи илк сониялардан тажовузкор жанг қила бошлади ва рақибига кўплаб зарбалар берди. Дастлабки дақиқа ортда қолган вазиятда Иглесиаснинг қоши ёрилди ва қон тўхтамади. Натижада мусобақа шифокори жангни тўхтатишга қарор қилди. Бир дақиқалик жанг ҳисоб-китоблари бўйича ҳакамлар ғалабани Зиёд Яшашга тақдим этишди.

Эслатиб ўтамиз, Иглесиас икки карра олимпиада чемпиони (2012 ва 2020) ҳисобланади. У 2009 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, кубалик боксчи ҳисобида Пекин-2008 олимпиадаси бронза медали ва Гамбург-2017 ЖЧ кумуш медали (финалда Шаҳрам Ғиёсовга ютқазган) ҳам бор.

Ушбу вазнда ғолибликка даъвогар сифатида Роньел Иглесиас ва Шаҳрам Ғиёсов тилга олинаётган эди. Қуръага кўра, улар фақат финалда учрашишлари мумкин эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:38, 27.10.2021.
Ўқилди: 4290 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.