Кириш Регистрация

Фалькао: «Мен «Барселона»ни ҳеч қачон мағлуб этмагандим»

Баҳо:
+ | -

«Райо Вальекано» ҳужумчиси Радамель Фалькао Испания чемпионатининг 11-тури доирасида бўлиб ўтган «Барселона»га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди. Колумбиялик футболчи учрашувдаги ягона гол муаллифига айланди.

«Мухлисларимиз ғалабамиздан қанчалик хурсанд бўлишганини кўриш ёқимли бўлди.

Мен шу пайтгача ҳеч қачон «Барселона» устидан ғалаба қозонмагандим. Трехо нима қилиш кераклигини биларди. У менга олдинга ўтиш учун имконият берди ва сўнгра узун пас берди.

Бу ғалаба катта аҳамиятга эга. Умид қиламиз, «Райо» ўз тарихидаги энг юқори поғонани эгаллайди. Бу жамоа иштиёқ эвазига муваффақиятга эришмоқда.

«Барселона» сафида ажойиб футболчилар бор. Аммо жамоа ҳозирда бошидан қийин даврни бошдан кечирмоқда», — деди Фалькао.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 09:39, 28.10.2021.
Ўқилди: 2589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик