Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

«Милан»даги Мальдинилар сулоласи

Баҳо:
+ | -

Замонавий футболда футболчилар сулоласини ҳар доим ҳам учратавермайсиз. Лекин улар мавжуд ва бугун биз Мальдинилар оиласи ҳақида тўхталишга қарор қилдик. Тез орада сиз Мальдини фамилясини янада кўпроқ эшита бошлайсиз. Чунки 20 ёшли Даниэль миланликларнинг асосий таркибига кириб бормоқда.

«Россонери» академияси битирувчиси сифатида машҳур отаси каби ёш ярим ҳимоячи ҳам аста-секин Стефано Пиоли ишончини қозонмоқда. Даниэль «Милан»даги Мальдиниларнинг учинчи авлоди вакили ҳисобланади. Бу ҳикоянинг бошланиши 1954 йилга бориб тақалади.

Чезаре Мальдини

1953 йилда 21 ёшли ҳимоячи Чезаре Мальдини «Триестина» таркибида дебют қилди. Бир йил ўтгач, у «Милан»га кўчиб ўтди ва у ерда энг номдор футболчилардан бирига айланди. Мальдини «россонери» сафида 12 мавсум ўтказди ва 6 та совринни қўлга киритди, жумладан, 1957 йилда бекор қилинган Лотин кубоги.

Чезаре билан «қизил-қоралар» 4 марта мамлакат чемпиони бўлишди, шунингдек, Италия клублари орасида биринчи бўлиб Чемпионлар кубогини қўлга киритди. Бу вақтга келиб ҳимоячи аллақачон жамоа сардори эди. Мальдини Италия терма жамоаси сафида бор-йўғи 14 та ўйин ўтказди, лекин у ерда ҳам етакчи бўлиб, сардорлик боғичини олишга муваффақ бўлди. 1962 йилги Жаҳон чемпионати терма жамоадаги футболчи учун ягона турнир эди.

Чезаре «Милан» сафида 347 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. Фаолияти тугашидан олдин Мальдини «Торино»да яна бир мавсум ўтказди ва у якунлангач, «россонерилар» мураббийлар штабига қўшилди. У ерда у дастлаб афсонавий Нерео Роккога ёрдам берди, у катеначчо тактик схемасининг ихтирочиси ҳисобланади. 1972 йилда Чезаренинг ўзи «қизил-қоралар»ни бошқарган. Унинг қўл остида «россонери» 2 йил ичида Кубок эгалари кубоги ва Италия кубогини қўлга киритди. Кейинчалик италиялик техник директор лавозимида ишлай бошлаган.

Мальдини мураббийлик фаолиятидаги энг катта муваффақиятга Италия ёшлар терма жамоаси бошчилигида эришди ва у билан 3 марта Европа чемпионлигини қўлга киритди. Фаолияти давомида Чезаре «Фоджия», «Тернана», «Парма», шунингдек, Италия ва Парагвай терма жамоаларини бошқарган ва улар билан ҳеч қандай совринга эга чиқмагагқн. Чезаре Мальдини 2016 йилнинг 3 апрелида 85 ёшида вафот этди. Кейин, 2016 йилда у Италия футболи шон-шараф залига, ундан олдин эса Милан шон-шуҳрат залига киритилди. «Сан-Сиро» стадиони яқинидаги боғ Чезаре Мальдини номи билан аталади.

Паоло Мальдини

Мальдинилар сулоласининг иккинчи вакили бутун футболчилик ҳаётини Миланда ўтказади. Паоло «россонери»лар академияси тарбияланувчиси бўлиб, 31 йилни қизил-қоралар таркибида ўтказган. Дастлаб, Мальдини «Милан»да ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнаган, аммо уни тезда чап қанотга ўтказишган. Паоло жамоа сафидаги дебютини 1985 йилнинг 20 январида «Удинезе»га қарши ўйинда ўтказди. Ўшанда футболчи 16 ёшу 208 кунлик эди. У А Серияда дебют қилган «Милан»нинг энг ёш футболчисига айланди. Бу рекорд бугунги кунгача ҳам янгилангани йўқ.

Паоло учун кашфиёт мавсум 1987/88 йилги мавсум эди. Ўшанда Мальдини «Милан»нинг асосий ҳимоячисига айланди ва «россонери» бир мавсумда атиги 14 та гол ўтказиб юборди. Клубдаги яхши ўйинлари туфайли футболчи Италия терма жамоасига чақирув олди ва у 1988 йил 31 мартдан нафақага чиққунга қадар терма сафида ўйнади. Паоло терма жамоа сафида 126та ўйин ўтказиб, 7та гол урган. Италиялик «скуадра» билан биргаликда 1990 йилги жаҳон чемпионатида 3-ўрин, 1994 йилги жаҳон чемпионатида 2-ўрин ва Евро-2000да 2-ўринни эгаллаган. Мальдини ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида ҳам 2-ўринни эгаллади. Афсонавий ҳимоячи терма жамоа билан бургаликда соврин юта олмаган.

Футболчи «Милан» сафида А Серияда 647 та, барча мусобақаларда эса 902 та ўйин ўтказган. Паоло «россонерилар» сафида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича отасининг рекордини янгилаган.

У «Қизил-қоралар» билан биргаликда 7 марта Италия чемпионати, 5 марта Италия Суперкубоги, бир марта Италия кубоги, 5 марта Европа кубоги/Чемпионлар лигаси, 4 марта УEФА Суперкубоги, 2 марта Қитъалараро кубокда 1 марта ғалаба қозонган.

Мальдини «Милан»нинг Еврокубоклардаги ўйинлар сони бўйича рекордчиси ҳисобланади(168). Шунингдек, жаҳон чемпионатида (23) қатнашиш бўйича Италия рекордчиси ҳисобланади. Паоло 2009 йилда фаолиятини якунланди.

Даниэль Мальдини

Мальдини авлодининг учинчи вакили «Милан»даги йўли эндигина бошламоқда, аммо у ҳақида аллақачон илиқ фикрлар пайдо бўла бошлади. Даниэль Паолонинг кенжа ўғли. Каттаси Кристиан футболчилик фаолиятини «Милан» академиясида бошлаган, аммо 25 ёшида у кўплаб клубларни ўзгартирган. Ҳозир йигит C Серияда «Про Сесто»да ўйнамоқда. Даниэлнинг келажаги ҳали умидлироқ 20 ёшли ярим ҳимоячи асосий таркибида 17 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган. Бундан ташқари, футболчи 2019 йилдан бери Италиянинг турли ёш тоифалари терма жамоасида тўп сурмоқда.

Даниэль 2020 йилнинг 2 февралида «Верона»га қарши ўйинда «Милан» сафида А Серияги дебютини ўтказди. Тўғри, ўшанда Мальдини атиги 1 дақиқани майдонда ўтказди. 2020/21 йилги мавсумда футболчи нафақат миллий чемпионатда, балки еврокубокларда ҳам ўйнай бошлади. А Сериянингнинг жорий мавсумида ярим ҳимоячи биринчи марта «россонери»нинг асосий таркибида майдонга тушди. Бу 25 сентябрь куни «Специа»га қарши ўйинда содир бўлди. Шу куни италиялик «қизил-қоралар»нинг асосий таркибидаги илк ва ҳозирча ягона голини урди.

Даниэль А Серияда отаси «Милан» дарвозасига сўнгги голни урганидан 13 йил 179 кун ўтиб, бобоси эса «россонерилар» учун сўнгги голни урганидан 60 йил 22 кун ўтиб гол урди.
Шу тариқа, Даниель Италия чемпионатида «қизил-қоралар»нинг асосий таркибига кириб, гол урган Мальдинилар сулоласининг учинчи футболчисига айланди.

Миланнинг ҳозирги устози Стефано Пиоли келажакда йигитнинг жамоага катта фойда келтиришига ишонмоқда. Мутахассис интервьюлардан бирида ярим ҳимоячи анча техник ва ўйинни яхши ўқишини таъкидлади.

Ёш ярим ҳимоячининг «Сан-Сиро»да қанча вақт қолишини тахмин қилишга ҳали эрта, аммо ҳозирча «Милан» ва Мальдинилар оиласи ўртасидаги муносабатлар тарихи жуда чиройли бўлиб қолмоқда.

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 16:25, 28.10.2021.
Ўқилди: 2986 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.