Англия Премьер-лигасининг тўққизта тури ортда қолди. Ушбу ҳафта якунида эса, ўнинчи турга старт берилади. АПЛнинг уч ойи бизга ажойиб хотиралар тақдим этди. Шунингдек, статистикалар ҳам.
Бу мавсумда АПЛда фақат тўртта ҳимоячи майдонда ҳаракат қилиб, ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган. Қуйида уларни билиб олишингиз мумкин:
1. Цимикас ("Ливерпуль");
2. Рис Жеймс ("Челси");
3. Бен Жонстон("Вест Хэм");
4. Ибрахима Конате ("Ливерпуль").