"Челси" клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага Менди ўрнини босишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида гапирди. У бу ҳақда шундай дейди:
"Хўш, бу воқеага ҳали икки ой бор. Албатта, бу содир бўлади ва мен унда тайёр бўламан деб ўйлайман. Аммо унгача олдимизда кўп ўйинлар кутиб турибди. Нима бўлишини вақт кўрсатади. Агар Менди Африкага йўл олса, мен унга фақат омад тилайман ва вазифам учун тайёр бўламан".
Эдуард Менди янаги йилнинг январь-февраль ойларида бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар кубоги мусобақаси сабаб, "Ман Сити", "Тоттенхэм" ҳамда "Брайтон"га қарши учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлиши мумкин. У Сенегал термасига жалб қилинади.