«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис жамоани асосий таркибнинг бир қатор футболчилари тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда.
«Кавани, Лавесси ва Ҳамшикни сотиб олишга ҳеч ким қодир эмас. Мен уларни сотмоқчи эмасман. Агар кимдир мен рад эта олмайдиган таклиф билан чиқсагина бу футболчилар сотилиши мумкин. Бироқ бунинг учун бу футболчиларнинг бозордаги нархидан икки ёки уч баравар кўпроқ пул таклиф қилиш керак бўлади», деди Де Лаурентис.
«Мен Каванини 70 миллион еврога ҳам сотмаган бўлардим — қачонлардир мен бу футболчи 100 миллион евро туриши ҳақида айтгандим. Лавессини эса мен 50 миллион еврога ҳам сотмаган бўлардим — у жамоамизнинг қалби», дея қўшимча қилди «Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис.