Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико

Қандай қилиб «Ливерпуль» супер ўйинини тиклаб олди?

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» Англия Премьер-лигасининг янги мавсум дастлабки 9 турида мағлубият аламини татиб кўрмаган ягона жамоа. «Қизиллар» ҳисобида 6 ғалаба ва 3 дуранг бор.

Мерсисайдликлар Чемпионлар лигасини қийин гуруҳда бошлаб, «Милан» (3:2), «Порту» (5:1) ва «Атлетико» (3:2) билан баҳс олиб борган ҳолда учта ажойиб ғалабага эришди.

Айни пайтда «қизиллар» Англия Лига кубоги чорак финалига «Норвич» (3:0) ва «Престон» (2:0) билан ўйинларда қийинчиликларга дуч келмади.

2021/22 йилги мавсумда барча мусобақаларда 14 та ўйинда «Ливерпуль» 11 ғалаба қозонган ва 3 марта дуранг ўйнаган. Юрген Клопп шогирдлари 14 учрашувдан 8 тасини (57%) ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормасдан ўтказди ва урилган голларнинг умумий сони 43 тани ёки ўртача ҳар бир ўйинда 3,07 та голни ташкил этди.

«Ливерпуль»нинг мағлубиятсиз серияси аллақачон 23 учрашувдан иборат. «Қизиллар» сўнгги мағлубиятини апрель ойида, Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Реал»дан қабул қилиб олганди.(1:3)

Муҳаммад Салоҳ мавсум бошида ажойиб ўйин кўрсатмоқда: мисрлик футболчи 12 ўйинда 17 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Ажойиб!

Фактлар шуни кўрсатадики, «Ливерпуль» ўзининг энг кучли спорт формасига чиқди. Ва бундай кучли ўйиннинг сабаби нима?

Марказий ҳимоячиларнинг қайтиши

«Ливерпуль»нинг жорий мавсумдаги муваффақиятини ўтмиш билан солиштирганда, яққол фактни айтмасдан туриб, таҳлил қилиб бўлмайди: энди Юрген Клопп жамоаси яна энг кучли ҳимоячи ван Дейк бошчилигидаги ҳимояга эга. Нидерландиялик футболчи нафақат майдонга қайтди, балки кутилганидек ўйнамоқда ҳам. Жароҳатларнинг оқибатлари деярли сезилмади. Зафарли қайтишда уни ўтган мавсум охирида ўйинга мажбурламаслик қарори, шунингдек, ҳимоячининг Нидерландия терма жамоаси билан Евро-2020га бормаслик ҳақидаги қарори катта роль ўйнади.

Бу тўлиқ тикланиш ва янги мавсумга тўлиқ қуролланган ҳолда тайёрланиш имконини берди. Клопп яна нафақат ван Дейкка, балки Виржилнинг марказий ҳимоядаги шериги бўлиб қолган Матипга ҳам ишониши мумкин, гарчи янги келган Конатенинг келажаги истиқболли кўринсада. «Ливерпуль» ҳимояси сифатини оддий факт билан баҳолаш мумкинки, Жо Гомес ҳозирда Юрген Клопп учун марказий ҳимоячи сифатида тўртинчи танловдир.

«Домино эффекти»

Одатда бу атама салбий контекстда ишлатилади: битта бўғим тушиб, ҳалокат занжирини бошлаб беради. Аммо қарама-қарши домино эффекти ҳам мавжуд, бир томонни яхшилаш жамоанинг тегишли фазилатларини яхшилайди ва умумий даражани оширади. Шундай қилиб, асосий марказий ҳимоячиларнинг қайтиши, албатта, «Ливерпуль»нинг стандарт ҳужумдаги позицияларини янада самаралироқ қилди ва ҳимоя марказида ван Дейкдек бўлакнинг бўлиши муқаррар равишда дарвозабонга ҳам, ярим ҳимоячиларга ҳам ишонч бағишлайди.

Ҳимоя марказида жаҳон миқёсидаги футболчининг бўлиши жуда яхши руҳий ҳолатни ҳам таъминлаб беради. Виржил бутун жамоага кучли таъсир кўрсатади.

Муваффақиятга интилишда майда-чуйда нарсалар бўлмайди

Юрген Клопп ёрқин ва харизматик инсон, лекин унинг кепкаси остида доимий равишда жамоа самарадорлигини ошириш учун ғоялар ишлаб чиқарадиган прагматист бор.

Немис мураббийи майда-чуйда нарсаларга максимал даражада эътибор қаратади: у биринчи бўлиб ўз қароргоҳига аутдан тўпни тўғри ташлашни ўргатувчи мураббийни таклиф қилди ва шу мавсумдан бошлаб жараёнлар таъсирини ўрганувчи Neuro11 компаниясидаги ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу компания томонидан тақдим этилган мосламалар футболчининг майдондаги фойдали ҳаракатларини ҳисоблаш учун хизмат қилади.

Ажойиб трио яна таркибда

Ўтган мавсум Садио Мане ва Роберто Фирминьо учун «Ливерпуль»да ўтказган энг ёмони бўлди ва Муҳаммад Салоҳ ўз имкониятларидан пастроқ ўйнади. Энди ҳамма нарса бошқача бўлади, шекилли. Бразилиялик футболчи асосий таркибда бор-йўғи 4та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Диого Жота билан рақобат Бобби учун ўсиш имконини беради

Яна бир муҳим омил мухлисларнинг трибунага қайтиши, Фирминьо эса айнан мухлислар энергияси билан озиқланадиган футболчилардан бири ҳисобланади. Манега эса шунчаки танаффус керак эди. Мо Салоҳ ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчиси. Рекордларни янгилади, Премьер-лига тарихидаги энг сермаҳсул африкалик футболчига айланди ва у тўхтаб қолмайди. Бундай ақл бовар қилмайдиган Салоҳ билан кучли ҳужум муваффақиятнинг яна бир калитидир.

Тўлиқ трибуналар

«Ливерпуль» 30 йиллик танаффусдан сўнг узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди, бироқ ўз мухлислари олдида буни нишонлай олмади. Энди эса буни такрорламоқчи, лекин Энфилднинг шовқини билан. Мухлисларнинг трибунага қайтиши жамоа учун ҳам мотивация беради. Англия футбол тахтига учта асосий даъвогарнинг ўйинига мухлисларнинг таъсирини солиштирадиган бўлсак, тўлиқ трибуналар «қизиллар»га «Ман Сити» ва «Челси»га қараганда кўпроқ таъсир қилади.

Футболни севинг, «Ливерпуль»ни севинг!

You will never walk alone!!!

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 01:23, 31.10.2021.
Ўқилди: 7589 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.