Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Фақат бир футболчи ЖЧдаги бир турнирда Мбаппеден яхшироқ натижа қайд этган

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ–2026 давомида 14 та самарали ҳаракат (10 та гол ва 4 та голли узатма) амалга ошириб, жаҳон чемпионатлари тарихида бир турнир доирасидаги энг яхши натижалардан бирини қайд этди.

MisterChip (Alexis) маълумотига кўра, ушбу кўрсаткич бўйича Мбаппе мундиаллар тарихида иккинчи ўринни эгаллади. У рекордчи Жюст Фонтен натижасини такрорлаш учун атиги битта самарали ҳаракатга етмади.

Жаҳон чемпионатларида бир турнир давомидаги энг яхши самарадорлик натижалари:

  • Жюст Фонтен (1958) — 15 та самарали ҳаракат (13 та гол + 2 та голли узатма);

  • Килиан Мбаппе (2026) — 14 та самарали ҳаракат (10 та гол + 4 та голли узатма);

  • Шандор Кочиш (1954) — 13 та самарали ҳаракат (11 та гол + 2 та голли узатма);

  • Герд Мюллер (1970) — 13 та самарали ҳаракат (10 та гол + 3 та голли узатма).

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026 учинчи ўрин учун баҳсда Франция терма жамоаси Англияга 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:00, 19.07.2026.
Ўқилди: 5123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик