Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Мбаппе Англияга қарши драматик ўйиндан кейин Дешамга мурожаат қилди

Баҳо:
+1 | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ–2026 учинчи ўрин учун кечган Англияга қарши драматик учрашувдаги (4:6) мағлубиятдан сўнг бош мураббий Дидье Дешамга таъсирли мурожаат йўллади.

«Бугун сенинг сўнгги рақсинг эди. Сен бизга жуда кўп нарса бердинг. Биз сенга бундан ҳам яхшироқ якун тақдим этишимиз керак эди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик.

14 йил давомида қилган ишларингни таърифлаш учун сўз топиш жуда қийин. Чунки сен ушбу жамоанинг қайта тикланишидаги энг асосий меъморлардан бири бўлдинг.

Одамлар ҳар доим ҳам сенинг буюклигингни муносиб баҳолай олмади. Аммо вақт ва тарих барчасини ўз ўрнига қўяди», — деди Мбаппе.

Маълумот учун, ушбу учрашув Дидье Дешам учун Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги сўнгги ўйин бўлиши мумкин.

Дешам Франция терма жамоасини 2012 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида французлар 2018 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, 2022 йилги мундиалда финалгача етиб борди, Евро–2016 финалчиси бўлди ҳамда 2021 йилда УЕФА Миллатлар лигаси бош совринини қўлга киритди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:11, 19.07.2026.
Ўқилди: 4391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик