Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Мбаппе Мессининг жаҳон чемпионатлари рекордини ортда қолдирганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Килиан Мбаппе жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айлангани ҳақида фикр билдирди.

Француз футболчиси ЖЧдаги 22-учрашувида ўзининг 22-голини уриб, ушбу кўрсаткич бўйича Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси (21 гол)ни ортда қолдирди.

«Лео доим гол уради. У финалда ҳам гол уришига ишонаман!

Мен эса жамоамга гол уришда ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Албатта, жаҳон чемпионатларида бунчалик кўп гол уриш сени алоҳида мақомга олиб чиқади.

Бироқ мен турнир тарихидаги энг яхши тўпурар бўлмасдан, эртанги ўйинда иштирок этишни афзал кўрардим. Статистика нуқтаи назаридан бу, албатта, катта ютуқ ва шундай футболчилар қаторида бўлганимни англаш ёқимли. Аммо ҳозир бу мен ўйлаётган энг асосий нарса эмас», — деди Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026 учун учинчи ўрин баҳсида Англия Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Турнир финалида эса Испания ва Аргентина терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:54, 19.07.2026.
Ўқилди: 4232 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик