Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Рожерс ва Артета «Лестер» - «Арсенал» учрашувидан кейин фикрлари билан бўлишди

Баҳо:
+ | -

«Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс «Арсенал»га қарши ўйиндан (0:2) кейин ўз фикрларини билдирди.

"Ўйинни суст бошлаш бизга қимматга тушди. Бизга концентрация етишмади ва яхши жамоага қарши ўйинни ортидан қувиб бордик. Биз яхши стартни амалга оширмаганимизга ҳам ўйиинга қайтишни уддалагандик, аммо «Арсенал»га ўхшаган клубларга ўйин бошидан 2:0 ҳисобидаги устунликни бериш керак эмас."

"Ўйин динамикасини ўзгартириш учун ўйинда бурилиши қилишимиз лозим эди, лекин дастлабки 20 дақиқа учун жазоландик. Ҳарви Барнс ва Адемола Лукманнинг иккаласи ҳам ажойиб. Улар майдонда юқори босим ўтказишди. Ўйинни қисқартирганимизда, бизга анча яхши бўларди".

Рожерс Ремздейл дарвозасига йўл топишда уларга омад етишмагани, жамоаси эса бир очкога ҳақли ўйин кўрсатганини айтиб ўтди. Аммо, энди «тулкилар» кейинги баҳсга, Европа Лигаси доирасида "Спартак Москва"га қарши ўз майдонида ўтадиган ўйинга эътибор қаратади.

"Ремздейл бир қанча супер сейвларни ижро этди. Биринчи бўлим охирида жаримадан зарбасидан кейин катат сейв ва унинг иккинчи ҳаракати жуда яхши бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам фантастик сейвларни амалга оширди. Ўйин 2:0 ҳисоби билан якунланганида, ҳеч қандай эътирозим бўлмасди, аммо дарвозабон дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Бу бизни ранжитди.

24 соат давомида, доим мағлубиятдан азоб чекасиз, аммо яхшиямки пайшанба куни қайтамиз. Бу биз учун мусобақадаги муҳим ўйин. Ғалаба қозонишни, Европа Лигасида олдинга интилишни истаймиз ва бизни қўллаб турган бу ердаги оломон билан истаган натижамизни қўлга киритишимизга умид қиламиз".

«Арсенал» устози Микел Артета «Лестер»га қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

"Бу менинг бошқарувимдаги энг яхши ўйинлардан бири? Баъзи жабҳаларда бўлиши мумкин. Чунки, қарши ўйнаган рақибимиз ва унинг майдонида ўйнаш оғир. Ўйнаган ййўлимиздан, ўйин бошидан намойиш этган характеримиздан, ўзимиз истагандек ўйин кўрсата олганимиз ва устунлик қилганимиздан жуда мамнунман. Биз қийналишимиз мумкин бўлган вазиятлар ҳам бўлди. Улар ўзгаришлар қилишди ва бизга бир қанча муаммолар яратишди. Сиз чуқурроқ киришингиз керак ва ушбу лаҳзалардан чиқиб кетишда индивидуал ўйинлар ҳам бўлди. Аммо, ўйинни ва вазиятни ўзгартира олишимиз ва бошқарувни қўлга олишимиз ҳамда учинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди. Шундай экан, жуда ҳам мамнунман".

"Томиясу жамоамизда эканидан хурсандман. Биринчидан, инсон сифатида унда катта характер бор. У барчасини тўғри бажаради, топ профессионал ва ўйлайманки, у орқа чизиқда бизга хотиржамлик бермоқда. Унинг ҳимояланиши ва ундан нима истаётганимизни тушуниб ишлаши ёқимли. У юқори савияли футболчи ҳисобланади. Бу мамлакатда ҳимоячи бўлиб мослашиши, унинг қилаётган ишларидан келиб чиқиб, у ҳурматга лойиқ деб ўйлайман".

Манба: premierleague.com
Киритилди: 07:43, 31.10.2021.
Ўқилди: 2145 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.