Кириш Регистрация

Англияда ҳакам кулгили хатога йўл қўйди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг тўртинчи дивизиони доирасида "Лейтон Ориент" клуби ўз майдонида "Хартлпул Юнайтед"ни қабул қилди. Учрашувда ҳакам томонидан қўпол ва кулгили хатога йўл қўйилди.

Баҳснинг 40-дақиқасида бош ҳакам Алан Янг ёрдамчи ҳакамга қўшилиши керак бўлган вақтга ишора қилди ва ёрдамчи ҳакам "4" рақами ёзилган таблони кўтарди. Ўша пайтда у 40 ва 45-дақиқаларни алмаштириб юборганди.

Баҳснинг 45-дақиқасига келганда эса рефери тайм якунлангани ҳақидаги ҳуштакни чалди. Ўша пайтда ҳакамга хато қилганини тушунтиришга уринишди, аммо у мурожаатларни рад қилди.

Танаффусда эса ҳакам хатога йўл қўйганини тушуниб етди. Жамоалар майдонга қайтаётганида Янг футболчиларга хато туфайли биринчи бўлим кам ўйналганини айтиб, иккинчи бўлим бошланишидан аввал биринчи таймнинг ўша қолиб кетган 4 дақиқасини ўйнаб қўйиш кераклигини таъкидлади. Жамоалар биринчи бўлимдаги майдон томонларини эгаллашди ва истар-истамас 240 сонияни ўйнаб қўйишди.

Шундан сўнг клублар дарвозаларни алмаштиришди ва иккинчи таймни ўтказишди. Учрашувда мезбонлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Манба: footboom.com
Киритилди: 20:31, 01.11.2021.
Ўқилди: 5312 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4393]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3311]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2911]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2752]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2584]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2538]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2298]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2184]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2139]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик