Белграддаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида нимчорак финал босқич жанглари якунига етди. 63,5 кило вазн тоифасида Мужибилло Турсунов чорак финал йўлланмаси учун Хитой Тайпейидан ташриф буюрган Чу-Ен Лайга қарши рингга кўтарилди.
Ҳамюртимиз учун жанг осон кечмади. Айниқса, қўллари узунроқ бўлган тайпейлик боксчи биринчи раундда қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилди ва ҳакамларнинг тўрт нафари устунликни унга беришди.
Иккинчи бўлимга келиб Турсунов рақиб услубига мослашди ва рақибига нисбатан кўпроқ зарбалар берди. Натижада бу сафар 4 нафар ҳакам ватандошимизга устунлик берди.
Учинчи раундда спортчилар очиқ жангга киришишди. Бу эса Мужибилло учун айни муддао эди. Яқин масофада у рақибига нисбатан яхши ишлади. Бу бўлимда ҳакамларнинг яна 4 нафари ўзбек боксчисининг устунлигини эътироф этди.
Ҳакамларнинг якуний баҳолари — 3:2 (29:28, 29:28, 30:27, 28:29, 28:29).
Турсунов ярим финал йўлланмаси учун кубалик Энди Крузга қарши рингга кўтарилади.