Ҳужумчи Карим Бензема «Реал» ва Донецкнинг «Шахтёр» клублари ўртасидаги сўнгги учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда «Реал Мадрид» матбуот хизмати хабар берди.
Карим дубл қайд этди ва «Реал Мадрид»нинг жорий мавсум Чемпионлар лигасидаги учинчи ғалабасини қўлга киритишига ёрдам берди.
«Реал» 9 очко жамғариб, «D» гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олди.