Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«Наполи» «Парма»ни мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Италия «А» Серияси 26-тур учрашувлари доирасида «Наполи» сафарда «Парма»ни мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 40-дақиқасида Эдинсон Кавани пенальтидан унумли фойдалана олмаган бўлса-да, қайтган тўпни барибир дарвозасига тўғрилаб қўйди. Иккинчи бўлимда Кристиан Заккардо ҳисобни тенглаштирди, бироқ ўйин якунланиши арафасида «Наполи» етакчиси Эсекиель Лавесси жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Наполи» очколари сонини 43тага етказиб, 4-ўриндаги «Лацио» билан орадаги фарқни икки очкогача қисқартирди.

Тур доирасидаги дастлабки икки ўйин кеча, 3 март, шанба куни ўтказилган бўлиб, «Милан» сафарда «Палермо» устидан ғалаба қозонган (4:0), «Ювентус» ўз майдонида «Кьево» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Турнинг қолган учрашувлари: «Удинезе» – «Аталанта», «Сиена» – «Кальяри», «Фиорентина» – «Чезена», «Лечче» – «Женоа», «Рома» – «Лацио», «Болонья» – «Новара», «Интер» – «Катания» бугун бўлиб ўтади.

Италия чемпионати, 26-тур
4 март, якшанба

ПАРМА – НАПОЛИ 1:2 (0:1)
ГОЛЛАР: Заккардо (77) — Кавани (40), Лавесси (86).
ПАРМА: Миранте, Заккардо, Палетта, Сантакроче, Модесто, Мусаччи (Вальдес, 64), Марига, Галлоппа, Жовинко, Окака Чука (Маркес, 76), Биабиани.
НАПОЛИ: Де Санктис, Грава (Фернандес, 36), Бритос (Кампаньяро, 19), П.Каннаваро, Доссена, Гаргано (Инлер, 59), Жемаили, Гамшик, Маджо, Лавесси, Кавани.
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: Грава (2), Заккардо (12), Марига (21), Мусаччи (39), Жемаили (47), Лавесси (58), П.Каннаваро (64), Сантакроче (66).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:39, 04.03.2012.
Ўқилди: 8318 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.