Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Суперлигада октябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Coca-Cola Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келмоқда. Ортда қолган октябрь ойида Суперлигада 3 та тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.

Октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар

Бахтиёр Ашурматов (“Қўқон-1912”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 7:4
Рўзиқул Бердиев (“Насаф”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 3:1
Миржалол Қосимов (АГМК) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 5:3
Баҳром Ҳайдаров (“Сурхон”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 3:1

Октябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар

Драган Черан (“Пахтакор”) — 3 ўйин, 3 гол (2 таси пенальтидан)
Рустам Нортожиев (“Сурхон”)— 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 5 сейв
Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”) — 3 ўйин, 2 гол, 1 ассист
Санжар Турсунов (АГМК) — 3 ўйин, 1 гол, 1 ассист, 164 аниқ паслар, 20 яккакурашлар, 22 маротаба тўпга эга чиқиш (подборы)
Элгужа Григалашвили (“Қизилқум”)— 3 ўйин, 3 гол.

Октябрь ойининг энг чиройли голига номзодлар



Элгужа Григалашвили (“Қизилқум” – “Турон” учрашувида киритган голи)
Драган Черан (“Пахтакор” – “Қизилқум” учрашувида киритган голи)
Нурилло Тўхтасинов (“Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувида киритган голи)
Жасур Холтўраев (“Сурхон” – “Қизилқум” учрашувида киритган голи)
Умарали Раҳмоналиев (“Бунёдкор” – “Турон” учрашувида киритган голи).

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Coca-Cola Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Coca-Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса мураббий ва сардорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади.

Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади. Мазкур ҳавола орқали август ойининг энг яхшиларини аниқлаш жараёнида иштирок этиш имкониятига эгасиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:46, 04.11.2021.
Ўқилди: 2311 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.