Кириш Регистрация
04/01 00:45 Аталанта 1-0 Рома
04/01 01:00 Эспаньол 0-2 Барселона
04/01 16:30 Лацио 0-2 Наполи
04/01 17:30 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
04/01 18:00 Севилья 0-3 Леванте
04/01 19:00 Фиорентина 1-0 Кремонезе
04/01 20:00 Эвертон 2-4 Брентфорд
04/01 20:00 Ньюкасл 2-0 Кристал Пэлас
04/01 20:00 Тоттенхэм 1-1 Сандерленд
04/01 20:15 Реал Мадрид 5-1 Бетис
04/01 20:15 Фулхэм 2-2 Ливерпуль
04/01 22:00 Верона 0-3 Торино
04/01 22:30 Мальорка 1-2 Жирона
04/01 22:30 Алавес 1-1 Реал Овьедо
04/01 22:30 Манчестер Сити 1-1 Челси
05/01 00:45 Интер 3-1 Болонья
05/01 01:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико
06/01 19:00 Пиза - Комо
06/01 22:00 Лечче - Рома

«МЮ» сафарда «Тоттенҳэм»ни мағлубиятга учратди

Баҳо:
+2 | -

Премьер-лиганинг бу туридаги энг марказий ўйинлардан бирида «Тоттенҳэм» ўз уйида чемпионат пешқадамларидан бири «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.

Ҳарри Реднапп шогирдлари ўтган турда «Арсенал»дан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганлари етмагандек, «МЮ»га қарши ўйин олдидан яна бир етакчи футболчиси Гарет Бэйлдан ҳам айрилди. Уэльслик футболчи терма жамоаси билан машғулот олиб бораётгаган чоғида тиззасидан жароҳат олганлиги учун, бугунги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

«Уайт Ҳарт Лэйн» стадионига йиғилган мухлислар ўз суюклиларини қўллаб қувватлаб туришганига қарамай, «МЮ»га қарши ҳеч нима қила олмади. «Қизил Иблислар» бутун ўйин давомида рақибидан айтарли учтунликка эга бўлмаган бўлсада, рақибини қарши ҳужумларда «ушлай олди».

Дастлаб, танаффусга чиқиб кетиш арафасида Эшли Янг томонидан узатиб берилган бурчак тўпини Уэйн Руни боши билан дарвозага йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим ҳам ҳудди биринчиси каби сценарий остида кечди. «Тоттенҳэм» катта куч билан олдинга ташланди, «МЮ» эса қарши ҳужумлардан ва рақиб ҳатоларидан унумли фойдаланди. Шу куни учрашувнинг том маъноадаги қахрамонига айланган Эшли Янг бир-биридан чиройли голлари билан «Тоттенҳэм»нинг орзуларини чиппакка чиқарди. Ўйин оҳирида майдонга заҳирадан тушган Жермейн Дефо орадаги фарқни биттага қисқартирди ва жамоасини йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди.

1:3 — «Манчестер Юнайтед» «Сити» билан орадаги фарқни яна икки очколигича қолмоқда.

ТОТТЕНҲЭМ — МЮ 1:3 (0:1)
Голлар: Дефо (87) – Руни (45), Эшли Янг (60, 69)
ТОТТЕНҲЭМ: Фридель, Уокер, Кинг, Кабул, Ассу-Экотто, Леннон (Роуз, 84), Ливермор, Сандро (Кранчар, 80), Модрич, Адебайор, Саа (Дефо, 80)
МЮ: Де Хеа, Жонс, Эванс, Фердинанд, Эвра, Нани (Парк, 79), Каррик, Скоулз (Гиггз, 61), Янг, Руни, Уэлбек

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:25, 04.03.2012.
Ўқилди: 9006 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.