"Манчестер Юнайтед" форварди Эдинсон Кавани жароҳат олди.
Уругвайлик журналист Родриго Романонинг хабар беришича, 34 ёшли Эдинсон Кавани икки кундан буён оёқ пайларида оғриқни ҳис қилмоқда. Шундай қилиб, ҳужумчи Манчестер дербисини ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Жароҳатининг бошқа тафсилотлари ҳозирча ноъмалум.
Кавани 2020 йилдан бери “қизил иблислар” сафида тўп суради. Премер-лиганинг жорий мавсумида у 5 ўйин ўтказиб, 1та гол урган.
Англия премер-лигасининг 11-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” учрашуви бугун Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади.