Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Хави келди, энди ...

Баҳо:
+ | -

 “Барселона” афсонавий футболчиси Хави яна ўз уйига қайтди. Бу сафар мураббий сифатида. Испаниялик мутахассис жамоанинг мана шу таркиби билан хеч нимага эриша олмаса керак. Хавининг ўзи ҳам буни тушунган холда клубдан бир нечта трансферларни амалга оширишни сўрамоқда. Stadion.uz Хави ва “Барселона”нинг қизиқишлари ва молиявий ахволидан келиб чиқиб  жамоа учун керак бўлган трансферлар хақида сўз юритади.

Марказий ҳимоячи: Жюль Кунде (60 млн евро)

“Барселона” ҳимоясида етарлича муаммолар мавжуд. Ерик Гарсия ёш ва тажрибасизлик қилаётган бўлса, Пикенинг ёши баъзида ўз сўзини айтмоқда. Араухо ва Лангледа эса беқарорлик муаммоси мавжуд. Умтитини “блаугранас” рўйхатмдан бутунлай ўчириб юборишган бўлишса ажаб эмас. Хозирги “Барселона” учун тезкор ва ишончли ҳимоячи жуда зарур. Аммо Кундени каталонияликлар трансфер қилиши анча қийин. Жюльга кўплаб жамоалар қизиқиш билдиришмоқда. “Барселона”нинг молиявий аҳволи хам бунга жавоб бериши қийин. Агар уларга жиддийроқ хомий топилмаса, Кундени олиб келиш дейарли иложсиз бўлиб қолади.

Нисбатан арзонроқ вариант: Юррьен Тимбер (20 млн евро)

Кунде варианти амалга ошиш эҳтимоли бироз қийин эканлигини ҳисобга олиб каталонияликлар яна бир вариант ҳақида ўйлаб кўришса керак. Тимбер хақида кўп гапириш ёки уни мақташга хали эрта. У ёш ва жуда тезкор эканлигини биламиз. Тимбернинг ютуғи хам шунда. У “Аякс”нинг ҳимоясидаги асосий футболчи. Тимбер асосан марказий ҳимояда ўйнасада тен Хаг баъзида ундан қанот ҳимоячиси сифатида хам фойдаланади. Тимбернинг бир камчилиги у хам Эрик Гарсиядек ёш ва аксарият вазиятда тажрибасизлиги туфайли хатоларга йўл қўйади. Унга ҳимоядаги совуққонлик етишмайди.

Текин вариант: Эрик Гарсия

Гарисияни кўп гапирамиз. Кўплаб вазиятда у хатога йўл қўяди, аммо Гарсия тики-така услубига жуда хам мос тушади. Унинг паслари одатда 90 фоиз аниқ бўлади. Мана шу категория туфайли Хави унга таяниши мумкин.  Бир неча йилда ундан катта футболчи ясашига Хавининг кўзи етса, Гарсия “Барселона”нинг асосий таркибида ўйнашда давом этади.

Марказий ярим ҳимоячи: Погба

Погбанинг трансфер нархини ёзиш менимча шарт эмас. Негаки, “Барселона” уни харид қилишни бошлагунча катта эҳтимол у эркин агентга айланади. Унга хам гранд клублардан қизиқишлар бор. Погбани қўлга киритиш учун хаммадан кўпроқ маош таклиф қилиш керак. “Блаугранс”га креатив ярим ҳимоячи кераклигини ҳисобга олсак Погба жуда яхши вариант бўлиши мумкин. Аммо яна хаммаси молиявий вазиятга бориб тақалади. Франциялик учун маош тўлаш унчалик катта муаммо бўлмаслиги мумкин, лекин молиявий фейр-плей бунга йўл қўймаслиги мумкин.

Арзонроқ вариант: Райан Гравенберх (33 млн евро)

Райаннинг ўйини хам кўплаб мутахассислар эътиборини ўзига қарата олган. Бускетсдек бўйдор, лекин ундан бироз бақувватроқ футболчи майда пасларда жуда яхши ўйнайди. Унинг яна бир устун томони бу ундаги ажойиб техникадир. Марказда ишонч билан рақибларни алдаб ўта оладиган футболчи Хави учун керак бўлади. Иньеста ва Бускетснинг бирлашган вариантини “Барселона”да кўришимиз мумкин. Гравенберхни кўпроқ мақтаб юборган бўлишимиз мумкин, лекин Гравенберхни тарбияласа, ундан шундай футболчи чиқиши мумкин. Агар унга ишонч билдирилса.

Текин вариант: Нико Гонсалес

Хужумчилар:  Эрлинг Холланд

Холланд хозирги “Барселона”га келиши анча мураккаб. Унинг трансфер нархи анча баланд ва бу пулни “блаугранас” топиши мураккаб. Лекин “Барселона”га топ хужумчи жуда зарур. Кўплаб ўйинларда “Барселона”нинг ҳужумларини якунлайдиган футболчи топилмаяпти. Мино Райола Эрлингнинг “Барселона”га ўтишини хоҳлаётганини хисобга олиб, “блаугранас” пул топишга уриниб кўрса керак. Хар холда бундай ҳужумчини қўлдан чиқариш мумкин эмас. Буёғини вақт кўрсатади.

Арзонроқ вариант: Антони ва Стерлинг

Жамоа Ҳолландни трансфер қила олмаса уларда яна бир вариант бор. Хозирги таркибда вингерлар камлиги сабаб “Барселона” Фати каби футболчилардан вингер сифатида фойдаланмоқда. Фати марказий ҳужумда хам жуда фойдали ўйнай олади. Шундай экан “блаугранас” икки қанотга икки тезкор футболчини харид қилиши керак. Дембеленинг майдондан ташқарида кўпроқ вақт ўтказишини ҳисобга олиб “Барселона” трансферларни тезлаштирса керак. Жамоа учун энг яхши вариант бу Стерлинг ва Антонидир. Стерлингнинг имкониятлари барчага маълум. Антони эса янги ном. У хақида шуни айтишим мумкинки: у жуда хам юқори техника эгаси ва иқтидорли футболчи.

“Барселона” тезроқ ўзига келса бундан кўплаб футбол мухлислари хурсанд бўлишади. Шунда Ла лига чемпионлиги учун кураш авжига чиқарди. Балки “эл-классико” хам аввалгидек қизиқарлироқ бўлармиди?

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

 

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:05, 06.11.2021.
Ўқилди: 7921 марта.
Фикрлар: 90 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.