33 ёшли Серхио Агуэро, дастлабки ғояга кўра, Каталония пойтахтида ўз фаолиятида биринчи марта энг яқин дўсти ва ватандоши Лионель Месси билан бир клубда бирлашиши керак эди. Ҳаммаси ажойиб бўлиб туюлди! Агуэронинг «Манчестер Сити» билан шартномаси ниҳоясига етди, шаҳарликлар ҳужумчи билан шартномани узайтиришни исташмади (улар бир неча сабабларга кўра буни бирданига қилиш керак эмаслигини аниқ тушунишди) ва Каталония пойтахтидан дарҳол Серхиога таклиф тушди. Аргентина терма жамоасидаги шеригини «Барселона»да ёнида кўришни жуда хоҳлаган Мессининг қўли бор эди.
Агуэро «кўк-анорранглилар» билан 2021 йилнинг 1 июлидан 2023 йилнинг 30 июнига қадар икки йиллик шартнома имзолади. Орадан кўп ўтмай, аргентиналик футболчининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар пайдо бўла бошлади, шу сабабли «Сити» футболчи билан алоқани давом эттиришни истамади. Аргентиналик футболчи 2020 йилнинг ёзида чап тиззасидан жароҳат олган эди. Кейин у Барселонада операция қилинди, узоқ вақт мобайнида таркибга кирмади ва ўтган мавсум охирида майдонга қайтишга муваффақ бўлди. Умуман олганда, у «Манчестер Сити»ни соғ-саломат тарк этди, гарчи жорий йилнинг январь-февраль ойлари бўсағасида у деярли бир ярим ой давомида яна клуб касалхонасида ётишга мажбур бўлган бўлсада, у коронавирусга чалинган эди.
«Барселона» ниҳоят Месси билан келишилган янги шартномани муваффақиятсиз якунлагани маълум бўлгач, Агуэронинг болдир суяги шикастлангани ҳақидаги хабар дарҳол эътибордан четда қолди. Лионель 10 август куни «ПСЖ» ўйинчисига айланди ва унинг дўсти Серхио бир вақтнинг ўзида «Барселона» тиббиёт ходимлари билан яқиндан танишди, у қийин реабилитация курсига дуч келди. Натижада аргентиналик форвард 70 кун давомида майдонда кўриниш бермади. Умуман олганда, Серхио Агуэро «Барса» сафидаги дебютини фақат 17 октябрь куни «Валенсия» билан 9-тур ўйинида (3:1) ўтказишга муваффақ бўлди.
«Кўршапалак»лар қаршисида Агуэро 3 дақиқа ўйнаб, Дестнинг ўрнига майдонга туширилди. Кейин Чемпионлар Лигаси Киевнинг «Динамо»сига қарши ўйинда 15 дақиқа, Эл Класикода 16 дақиқа ва гол (1:2), Испания чемпионатида «Райо Валекано»га қарши тўлиқ ўйин (1:0) бўлди. ) ва «Алавес»га қарши ўйинда (1:1) 41 дақиқа. Ҳаммаси бўлиб 5 та ўйин, 1 та гол ва 165 дақиқа ўйин вақти бўлди. Ва кўпчиликка яхши маълум бўлган юрак муаммоси содир бўлди. Малум бўлишича, Агуэро кўкрак қафасидаги ноқулайлик ва енгил тахикардия сабаб «Алавес» билан ўйинда майдонни тарк этган. Шундан сўнг у бир неча кун шифокорлар назоратида бўлди.
Таҳлил натижаларига кўра, шифокорлар камида 2 ой уни майдонга тушишга рухсат бермади.
Аммо шифокорлар Серхио Агуэронинг қачон майдонга қайтишини аниқ айтмаётган бўлса ҳам, клуб раҳбарияти аллақачон ўзлари учун тегишли хулосалар чиқарган. «Барселона» Мессининг ўрнини боса оладиган футболчи излашда яна давом этиши керак.
«Камп Ноу»да улар Мартин Брейтвейт билан бўлгани каби вақтинчалик футболчи билан ишлашни хоҳламайдилар. Люк де Йонгнинг жамоага келиши айнан шу воқеага яқин тарзда содир бўлди. Улар клуб лойиҳасининг рамзий тимсолига айланадиган, янги жамоа мураббийи билан қайта ўйин қура бошлайдиган футболчини олиш ниятида. Каталония директори Матеу Алемани ва клуб техник директори Рамона Плаинснинг битта аниқ нишони бор ёки А режаси бор. Бу «РБ Лейпциг» футболчиси Дани Ольмо.
23 ёшида у ҳар томонлама мавжуд талабларга мукаммал жавоб беради. У жуда кўп қиррали, ҳужумнинг иккала қанотида ҳаракат қила олади, шунингдек, ёлғон тўққизлик позициясида ажойиб ўйин маҳоратига эга.
«Барселона» учун ҳозир Ольмо билан шартнома имзолаш истагини амалга оширишда фақат битта чекловчи омил мавжуд - бу испанияликнинг «буқалар» билан 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномаси. Футболчининг ўзи ҳам клубга қайтиш истагида.
«Барселона» учун Б варианти - Раҳим Стерлингни сотиб олиш. 26 ёшли англиялик футболчи шу кунларда «Манчестер Сити»нинг асосий таркибига кира олмаяпти. Футболчи ўтган ёзда бошқа клубга кетиши мумкин эди, лекин Хосеп Гвардиола жамоасига фойдали бўлиш ва ўзининг юқори профессионал савиясини сўзда эмас, амалда исботлаш истагида уни жамоада олиб қолди. Маълум бўлишича, Стерлинг нотўғри қарор чиқарган, чунки жорий мавсумда унинг ишлари жуда ёмон кетмоқда.
Аммо Раҳимга нисбатан ҳам, худди Дани Ольмо билан бўлган вазиятдагидек, каталонияликларнинг асосий бош оғриғи футболчининг амалдаги шартномаси ҳисобланади. Стерлингнинг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар ҳисобланган ва унинг трансфер қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда. «Барселона» принтсипиал жиҳатдан инглиз футболчисини ижарага олиш масаласини кўриб чиқишга тайёр, аммо «Сити»нинг Стерлинг бўйича бошқа режалари бор, улар фақат унинг трансферини хоҳлашади. Умуман олганда, «Барса»да жиддий ўйлаб кўриши керак бўлган дилемма мавжудга ўхшайди.
Аслида қутқарувчи сифатида олиб келинган Агуэро ўзи хоҳламаган ҳолда жамоасини «олов» ичида қолдирмоқда. Бундай вазиятда биз футбол мухлислари вазият кузатишда давом этамиз ва ўз клубимизга мухлислик қилишдан чекинмаймиз. Шу ўринда бир жумла хаёлга келади «Бу кунлар ҳам ўтар-кетар».
Футболни севинг, Барселонани севинг!
Руслан Максимов тайёрлади.