"Галактикос" немис футболчиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.
Италиялик машҳур журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, "қаймоқранглилар" Тони Кроос билан шартномани 2024 йилгача узайтириш борасида музокараларни бошламоқчи. Ўз навбатида ярим ҳимоячи ҳам жамоада қолишга тайёр, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, немис футболчиси 2014 йилдан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг жамоа билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади.