Португалия терма жамоаси ФИФА кунларида йўқотишга учради. Гап шундаки, жамоа етакчиларидан бири ҳисобланмиш Бернарду Силва мушакларида оғриқ сезмоқда. Футболчи шу туфайли терма жамоа машғулотларида иштирок этмаяпти. Хавбек ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган, Ирландия термасига қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.
"У йиғинга келганда мушакларида оғриқ сезаётганини айтганди. Биз Бернардунинг тезроқ сафга қайтишига умид қиламиз. У ҳозирда тикланиш жараёнида. Балки Бернарду Сербияга қарши бўлиб ўтадиган баҳсгача жароҳатдан фориғ бўлар. У Ирландияга қарши баҳсда майдонга туша олмаса керак" - дейди Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш.
Эслатиб ўтамиз, футболчи сўнгги учрашувини "шаҳарликлар" таркибида Манчестер дербисида ўтказиб, 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган ва рақиб дарвозасига бир бор тўп киритган.