"Барселона"нинг собиқ юлдузи Дани Алвес клубга қайтиши мумкин. "AS" нашри хабарига кўра, Алвес сотиб юборилиши мумкин бўлган Дестнинг ўрнини эгаллайди.
Бу ҳақда "Барса" президенти Хуан Лапорта шундай дейди: "Алвес клубимизга кўп ёрдамни теккан. У бизга спорт масалаларидан ҳам ўз ёрдамини таклиф этди. Пуйоль билан ҳам яқин алоқаларимиз мавжуд. Бу иккиси Хавига ёрдам керак бўлган пайтда асқотади".
Хавининг "Барселона"даги илк ўйини, дербида "Эспаньол"га қарши кечади.