Франция футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам билан шартномани ЖЧ-2022 якунига қадар узайтириш масаласини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда ташкилот президенти Ноэль ле Гре маълум қилди.
"Дешам жаҳон чемпионатида мураббий бўлиб ишлайди, кейин эса вазият қандай бўлишини кўрамиз. Ҳеч ким олдиндан музокараларни бошламайди. Бундан ташқари, яқинда унинг ўзи ҳам клублар футболига қайтиш истагини билдирди. У 10 йилдан бери шу ерда ва терма жамоа билан абадий ишламайди. Аммо агар жаҳон чемпионатидан сўнг Дидье қолишни исташини айтса, мен бунга қарши бўлган охирги одам бўламан", - дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтирган "Le Parisen" нашри.
Олдинроқ Зидан Франция терма жамоасини бошқаришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.