Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

«Боруссия Дортмунд»нинг энг ёрқин еттинчи рақам эгаларини эсга оламиз

Баҳо:
+ | -

Европа футболи ҳар доим дилтортар бўлиб келган. Кучли бешлик чемпионатларида доимо юлдузлар тўп сурган. Айниқса Германия футболи бошқалардан ўзининг мухлислик услуби билан ажралиб туради. Бугун сизга Германия футболи гигантларидан бири бўлган «Боруссия Дортмунд»да тўп сурган энг ёрқин ҳужумчилар ҳақида айтиб бермоқчимиз. Умумий рўйхатда бешта қитъадан ҳам футболчилар мавжуд. Ги Демель ҳамда Делрон Баклилар африкалик «BVB»нинг 7-рақам соҳиблари ҳисобланади. Шунингдек, Осиёдан Синзи Кагава, Жанубий Америкадан бразилиялик юлдуз Тинга, айнан мана шу рақам остида тўп суришган. Айни кунда эса, ажойиб талант эгаси, Жованни Рейна клуб тарихида еттинчи рақамни олган илк Шимолий Америка қитаъси вакилига айланди. У янги мавсумни ўз ўйинлари билан безашга ҳозирланган. Европага келадиган бўлсак, биз эшитиб ўрганиб қолган, инглизлардан Санчо, французлардан Дембеле, поляклардан Левандовски ҳамда немис миллатига мансуб трио – Хофманн, Ляйтнер ҳамда афсонавий Штефан Ройтерлар рўйхатда келтирилган.
Баъзи клублар учун либосдаги рақам шунчаки бир белги бўлиши мумкиндир. Аммо Европанинг элита қатламига мансуб жамоалар учун ундай эмас. Уларнинг рақамларида рамзий маъно акс этади. Шундай клублардан бири бўлган «Дортмунд»нинг еттинчи рақам эгаларидан бир нечтасини қуйида келтириб ўтамиз.

Усмон Дембеле (Франция)

Чапақай француз 2017 йилда «Барселона»га жуда катта қийматга, 135 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Аммо мана, орадан тўрт йил ўтибдики, Усмоннинг ўйинида пасайиш кузатилса кузатилдики, лекин ўсмади. Бунга биринчи навбатда кетма-кет келган сурункали жароҳатлар сабаб бўлган бўлса, бошқа тарафдан «Барса»нинг таркиби кучлилиги, унда рақобатдош футболчиларнинг кўплиги имкон бермади. Шунга қарамай, Дембеленинг истеъдодига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Футболчи ўз спорт формасини тиклаб олса, у ёғига «Барса»ни ҳақиқий етакчиси бўлиш учун курашга кириши мумкин бўлади. Айтганча, биз уни чап-оёқ деган эдик. Лекин майдонда унинг қайси оёғи нисбатан кучлилигини айтиш мураккаб. Чунки у ҳар икки оёқда ҳам ўта кучли зарба бериш қобилиятига эга.

Жейдон Санчо (Англия)

Санчо учун давом этган узоқ курашлардан кейин, трансферлар ойнаси ҳам якунланди. У ваниҳоят ўзи истаган жойга, «МЮ»га кўчишга муваффақ бўлди. Жейдон уч мавсум давомида «Боррусия Дортмунд» ўйинчиси сифатида ҳаракат қилди. Бу давр мобайнида 7-рақамли футболчи барча мусобақаларда жамоаси учун 57та ассист ҳамда 50та гол уришга эришди.

Синзи Кагава (Япония)

Осиёнинг энг таниқли футболчиларидан бири бўлган Кагава 2011 ҳамда 2012 йилларда икки бор «BVB» сафида Германия чемпионлигини қўлга киритади. У бу давр мобайнида 23-рақам остида ҳаракат қилган. Япониялик орада «МЮ»га ҳам бориб келишга улгурган ва 2013 йилда Англия чемпионлигини қўлга киритган. Плеймейкер 2014 йилда яна Дортмунд шаҳрига қайтади. Бу пайтга келиб, унинг рақами 7га ўзгартирилган эди. Шундан кейин Кагава «Бешиктош», «Реал Сарагоса» каби жамоаларда ҳам тўп сурди. У ҳозирда Грециянинг «ПАОК» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Кагаванинг фаолиятидаги жароҳатлар, унинг барқарор ўйин кўрсатишига йўл қўймаган эди.

Роберт Левандовски (Польша)

Биз барчамиз уни ҳозирга келиб ҳақиқий гол-машинаси сифатида биламиз. Шунингдек, Левандовски номини тўққизинчи рақам остида эслаб қолганмиз. Аммо кўплаб «*арилар» мухлислари, унинг «Дортмунд»даги йилларида ҳар доим ҳам тўққизинчи рақамда ўйнамаганини билади. Поляк ҳужумчиси, ўз жамоаси тўққиз йил ичида илк марта чемпионликни қўлга киритга мавсум(2010-2011)да 9-рақамда эмас, балки 7-рақамли футболчи сифатида қайд этилар эди.

Штефан Ройтер (Германия)

Ҳар қанақасига қарашингиздан қатъий назар, Штефан Ройтер «BVB»нинг ҳақиқий тимсоли бўлиб қолаверади. У 12 йил давомида жамоаси учун 421та баҳсда қатнашган. Бу кўрсаткич бўйича Ройтер учинчи ўринда туради. Штефан 26 ёшида «Боруссия Дортмунд»га келади ва то 38га киргунга қадар шу ерда тўп суради. Бу давр мобайнида немис ҳимоячиси жамоасига 3 марта мамлакат чемпионлигини ва 1997 йилги ЕЧЛ ғолиблигини тақдим эта олганди. Шунингдек, Ройтер бу вақт давомида Германия термаси билан Жаҳон ва Европа чемпиони унвонини қўлга киритган. У 10 йилдан ортиқ давр давомида 7-рақам билан ҳаракат қилди. Бу натижалар эса буюк футболчини тарих зарварақларига абадий мухрлади!

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 19:30, 11.11.2021.
Ўқилди: 4279 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.