Айни дамда Қаршидаги Марказий стадионда “Стадион” журналистлари ҳозир бўлиб туришибди. Ҳавонинг ҳарорати жуда совуқ, қаттиқ шамол эсмоқда, боз устига тинимсиз қор ёғмоқда.
Ҳаш-паш дегунча стадион майдони юзасини қалин қор қоплади. Стадион ходимлари айни дамда чизиқларни очиб, қизил чизиқ билан ҳошияларни чизиб чиқиш билан оворлар.
Бугунги “Насаф”-“Ал-Жазийра” ўйинида қизил рангдаги Nike тўпидан фойдаланилади. Ҳозирча жамоалар таркиби аниқланганича йўқ.