Япониянинг “Виссел Кобе” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста фаолиятини якунлаганидан сўнг “Барселона”га қайтишни истаётганини айтди.
"Келажакда нима бўлишини номаълум, лекин бир кун келиб мен "Барселона"га қайтишни хоҳлайман, қандай лавозимда эканлигини эса билмайман. Клубга ёрдам бериш учун уйимга қайтмоқчиман. Мен мураббийлик лицензиясини олишни истардим, лекин мураббий бўлиш-бўлмаслигимни англатмайди", - дея Иньеста сўзларидан иқтибос келтирган "Marca" нашри.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчи 2018 йилда Япония клубига ўтгунга қадар бутун фаолияти давомида "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилган.