Кириш Регистрация

Даврон Файзиев: "Афсоналар қайтмоқда"

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Юртимиздаги машҳур футбол шарҳловчиси ва журналисти Даврон Файзиев "Барселона" клубидаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.

"Расман, Дани Алвес Барселона клубига қайтмоқда. 38 ёшли футболчи ўзи ўйнаган клубларида 46 бор турли даражадаги совринлар қўлга киритган. Бунгача Алвес Бразилиянинг Сан Паулу клубида таянч яримҳимоячи позициясида ўйнаётганди. Барселонада у январь ойидан ўйнаши мумкин бўлади, шартномаси эса чўздириш шарти билан мавсум охиригача тузилган. Лапорта аввалги даражани тиклашни бошламоқда, Хави, Алвеслар мухлисларга ёқимли қайтишлар. Табиийки 38 ёшда нима ёрдам қила олади деган фикр пайдо бўлиши мумкин, бу трансфер асосан жамоавий руҳни тиклаш, аввалги атмосферани юзага келтириш учун амалга оширилаётгани кўририб турибти. Балки аввалги “команда” йиғилаётганини кўриб яна қайсидир афсона қайтишни хоҳлаб қолар…", - деб ёзган Файзиев "Telegram" саҳифасида.

Манба: Telegram.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 11:56, 13.11.2021.
Ўқилди: 8127 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.