Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

4 минг км.ни автобусда босиб ўтган, яна 15 минг км. йўл юриши керак бўлган Мали клуби ҳақида ғаройиб ҳикоя

Баҳо:
+ | -

«Бинга» клуби Малининг нуфузи бўйича иккинчи ўринда турувчи чемпионатида иштирок этади. Мамлакат кубогидаги ғалаба бу клуб учун халқаро турнир — қитъанинг Конфедерациялар Кубогига йўл очади. Муваффақият, обрў-эътибор — булардан шунчаки воз кечиб бўлмайди, тўғрими? Аммо ҳаммаси улар ўйлагандек осон эмасди.

Ўйин бошланди

Мусобақанинг илк саралаш босқичида «Бинга»га Либериянинг «МC Брювериeс» клуби дуч келди. Малиликлар уйда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ олдинда уларни узоқ сафар кутиб турганди. Етарлича маблағ йўқлиги сабаб жамоа сафар ўйинига автобусда боришга мажбур эди. Либерия билан чегарагача бўлган 1 400 километр масофа автобусда, рақиб майдонига қадар қолган йўл эса йўлтанламасларда босиб ўтилади. Шунча машаққатларга яраша «Бинга» сафарда ҳам ғалаба қозонади (2:0). Ғалаба қозонганига қарамай жамоа яна ортга автобусда қайтади.

Деярли омад кулганди, бироқ...

Иккинчи босқичда эса жамоага гўёки омад кулиб боққанди. Чунки рақиб «АСФА Еннега» клуби қўшни Буркина-Фасо давлатидан эди. «Бинга» ўз уйида 0:1 ҳисобида ютқазади. Қўшни мамлакатга сафар масофаси атиги 700 километр ташкил этарди. Бироқ Африка футбол конфедерацияси (CАF) рақиб майдонини ўйин учун яроқсиз деб топади ва баҳсни Кот-д’Ивуарга кўчиради. Бу эса яна автобус сафари ва 1 400 километр масофа дегани эди. «Бинга» яна бўш келмади, жамоа нафақат ўйинга етиб борди, балки пенальтилар сериясида ғалаба қозониб кейинги босқичга ҳам чиқди.

Қуръанинг кўзи кўр

Учинчи босқич қуръаси малилик қаҳрамонларни аяшни ўзига маъқул кўрмади. «Бинга»га 7 500 километр узоқликдаги Замбия клуби — «Занако» дуч келди. Ортга қайтиш билан бу 15 000 километр дегани. Асфальтланмаган йўллар орқали, яна етмагандек автобусда бунча масофани босиб ўтишнинг деярли имкони йўқ. Ўйинга бормаслик эса мусобақадан четлатилишга ва 15 минг доллар миқдоридаги жаримага сабаб бўлади.

Энди нима бўлади?

«Бинга» клуби раҳбариятининг айни дамда боши қотган: самолётга ҳам, жарима тўлашга ҳам уларда ортиқча пул йўқ. Ўйин эса 28 ноябрга белгилаган. Клубдагилар вужудга келган муаммога эътибор қаратишларига ва бу орқали CАF’дан ёрдам олишга ҳаракат қилмоқда. Уларда барчаси ўхшашига умид қилиб қоламиз.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:08, 14.11.2021.
Ўқилди: 3701 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.