Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Энрике Швецияга қарши баҳсдан кейин фикрлари билан бўлишди

Баҳо:
+ | -


Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасида Испания терма жамоаси ўз майдонида Швецияни қабул қилди.

Баҳснинг 86-дақиқасида Алваро Мората томонидан киритилган гол "қизил фурия"га мундиал йўлланмасини тақдим этди. Учрашувдан кейин испанияликлар устози Луис Энрике ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике: "Бугун бўлгани каби стадиондаги муҳитни кўриш жуда ҳам ажойиб. Ўйин бошланишидан олдин меҳмонхонада мухлислар футболчиларни чигалёзди машғулотлари учун келишларини кутишаётганди. Миллий терма жамоа ва мамлакат ўртасида шундай бирдамликни кўрсангиз, сиз фахрланасиз. Бу ўйинчиларга тўлиқ ишонч берди ва уларни янада шижоатли қилади".


"Ўйинда қийналдик. Бу бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Чунки, улар қўрқинчли рақиб. Яхши ҳимояланишди, бўш ҳудудларни ёпишди. Якунда биз футболчиларимиз муносиб бўлган мукофотни олишди деб ўйлайман. Фақат бугун Севиляда бўлган эмас, ушбу саралаш босқичида иштирок этган барча шогирдларимдан жуда ҳам фахрланаман. Кўплаб қийинчиликлардан кейин саралаш босқичини якунладик".


Луис Энрике 17 ёшли Гави ҳақида ҳам фикр билдирди: "17 ёшли тажрибасиз футболчини мураббий танлаганда, ҳозирги ҳолатда мен, у қандай ўйинчи бўлиши мумкинлигини тушуниб етгандим. Ҳа, бу сизни ҳайрон қолдиради. Ўйиндан олдин Гави 50,000 мухлис қаршисида ўйнай олмайди деб ўйлагандирсиз. Аммо, болакай нималар қилганини ўзингиз кўрдингиз".


Саралашдаги ишонч ҳақида: "Европа чемпионати ёки Миллатлар Лигасига қараганда охирги ўйинларда кўпроқ босимни ҳис қилдим. Елкамдан 100 килограммлик рюкзак олингандек бўлди".


Луис Энрике Моратанинг урган муҳим голи ҳақида: "Ҳеч қандай шубҳасиз Алваро гол уриб, саралашни якунлаганидан жуда хурсандман. Танқид ва қийинчиликни енгиб ўтадиган Моратадан яхшироқ футболчи йўқ".

Шунингдек, Энрике Севилья шаҳрида ўтган Швецияга қарши ушбу баҳсда мухлисларга 10 баҳолаш тизимида 10 балл берди ва бутун ўйин давомида жамоа орқасида қўллаб-қувватлаганини эътироф этди.

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Ян Андерсон ҳам Гави ҳақида шундай фикр билдирди: "Бу ёшда у кўрсатган бугунги ўйиндан кейин ва унинг олдинги ўйинларидан кўриниб турибдики, у жуда ҳам истеъдодли ва ёш футболчи. У бундан ҳам яхшироқ бўлиш салоҳиятига эга фантастик футболчи ҳисобланади".

Эслатиб ўтамиз, Швеция терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 йўлланмасини Итакия терма жамоасини плей-оффда мағлубиятга учратиб қўлга киритган эди. Эни улар 26 ноябрь куни плей-оффдаги рақибларини билиб олишади.

Манба: uefa.com
Киритилди: 11:19, 15.11.2021.
Ўқилди: 2305 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.