Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Ўзбекистон Суперкубоги 11 мартдан кейинроққа қолдирилди

Баҳо:
+2 | -

11 март куни ўтказилиши керак бўлган Ўзбекистон Суперкубоги ўйини кейинроқ муддатга қолдирилди.

11 март куни Тошкентдаги «Жар» стадиони Ўзбекистон Суперкубоги беллашувига мезбонлик қилиши белгилаб қўйилганди. Унда Ўзбекистон чемпиони «Бунёдкор» амалдаги Кубок эгаси «Пахтакор»га қарши майдонга тушиши лозим эди. Бироқ ноқулай об-ҳаво шароити ва «Жар» стадиони майсасининг аҳволи инобатга олиниб, Ўзбекистон Суперкубоги кейинроқ муддатга қолдирилди.

6 март куни «Бунёдкор» «Жар» стадионида Австралиянинг «Аделаида Юнайтед» клубига қарши ўйин билан Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини бошлаб берди. 14 март куни эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Жар»да БАА олимпия терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушади. ОЧЛ ўйинидан кейин стадион майсаси Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муҳим учрашувига қадар тайёр ҳолда бўлиши кераклигини инобатга олган ҳолда ЎФФ мутасаддилари Суперкубок учрашувини бошқа муддатга қолдиришга қарор қилишди. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов, ташкилот вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов, ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магомедов, ЎФФ матбуот бўлими бошлиғи Санжар Ризаев иштирок этган кичик йиғилишда терма жамоа манфаатлари инобатга олиниб, шундай қарорга келинди.

«Бунёдкор»нинг «Аделаида Юнайтед» клубига қарши ўйинидан кейин «Жар» майдони парваришга муҳтож бўлиб қолди. Майдон майсасининг тикланиши учун эса вақт керак. Келаётган ҳафта ёғингарчиликнинг мўл бўлиши муносабати билан 11 мартга режалаштирилган Суперкубок учрашувини ўтказишдан кўра «Жар» стадионини 14 март кунги БАА олимпия терма жамоасига қарши муҳим ўйинга асраш афзалроқ бўлгани учун шундай қарор қабул қилинди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:29, 07.03.2012.
Ўқилди: 9870 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик