Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Кейн ва Саутгейт рақиб дарвозасига 10 та тўп киритган ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтишди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасида Англия терма жамоаси Сан-Марино майдонига сафар қилди. Баҳсда инглизлар рақиблар дарвозасига жавобсиз 10 та тўп киритишди. Учрашувда Харри Кейн покер қайд этганини қайд этиш керак. 

Мазкур баҳс якунига етганидан кейин Англия терма жамоаси сардори ҳамда бош мураббийи ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн: "Фантастик ўйин. Бугун бизнинг ғалаба қозонишимизни кутишганди, аммо биз жуда яхши ишни амалга оширдик. Саралашдан ўтиш осон эмас. Ўйинларда ғалаба қозонганимизда, одамлар рақибни эсдан чиқариб юборишади. Бу оғир жанг эди, шундан ўтиб олиш ажойиб ҳиссиёт беради".

Кейн Англия терма жамоасида буун покер қайд этиб, фаолияти давомида терма жамоа сафида 48-голини урди ҳамда Гарри Линекернинг натижасини такрорлади: "Англия терма жамоаси либосини кийганимда ҳар вақт фахрланаман. Халқаро голларни урганимда, бу фаолиятимдаги энг зўр ҳиссиётларни туяман".

Кейн ҳамюрти Эмил Смит Роу ҳақида ҳам тўхталиб ўтди: "Шу пайтгача мавсумни ажойиб ўтказди ва бугунги баҳсда майдонга тушиши ва гол ургани ёқимли. Аминманки, унда барча сифатлар мавжуд. У бошини пастга туширган ҳолда шундай қаттиқ ишлашда давом этиши лозим ва ишончим комилки, уни буюк келажак кутмоқда".

"Ўйинимизни яхшилаяпмиз деб ҳис қиляпман. Вақтдан унумли фойдаланишимиз керак, чунки кейинги мусобақага қадар оз вақт қолди. Бу ҳар бир машғулот жараёнидан фойдаланиш, ҳар бир баҳснинг кичик деталларигача тайёр бўлиш ҳақида кетмоқда. Умид қиламани, йиллар давомида менталитет қуриб келяпмиз ва буни Жаҳон чемпионатига олиб бора оламиз" - деди Кейн.

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт: "Йўлланмани Будапешт, Варшава ва Албанияда қўлга киритб бўлгандик. Барча ўйинчилар ва жамоа ходимлари йилни жуда ҳам яхши ўтказишганини эътироф этишим керак. Бугунги ўйинда ҳам ҳатто, менталите, жамоанинг ўйин услуби ва ёндашуви ажойиб бўлди".

Саутгейтдан иқтибослар: "Энди ўйлаб олиш учун яхши вақт келди. Жорий мавсум 19 ўйин ўтказдик: аксарияти халқаро даражада ва қилинадиган ишлар кўп. Охирги ойларга назар солиш учун яхши имконият. Баъзи футболчилар Жаҳон чемпионатидан 6-7 ой олдин қандай тажрибалара эга бўлишлари, қайси ёш футболчиларни мундиалга олиб кетишимиз мумкинлиги ҳақида ўйлайдиган вақтимиз келди".

Манба: uefa.com
Киритилди: 13:36, 16.11.2021.
Ўқилди: 2443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.