Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

"Манчестер Юнайтед"да ҳам ўйнардим, эҳ, эссиз...

Баҳо:
+ | -

Отимни ўлишини билганимда кепакка алиштириб ердим, деган мақол бор. Худди шу нақлга мос тушадиган воқеа Португалияда содир бўлди. Португалия фуқароси бўлган Аркимедес Нганга исмли собиқ футболчи ўзи эътиқод қилувчи динни "Манчестер Юнайтед"да ўйнашига тўсиқ бўлди, деган айблов билан судга берди. 

Инглиз матбуотида катта шов-шувларга сабаб бўлган воқеа бундоқ бўлган. Португалиянинг 3-лигасида тўп сурадиган Нгангага 25 ёшга тўлганида христиан динининг Баптист мазҳабига ўтишга қарор қилади. Ҳаётини шунга монанд ўзгартиради. 19 йил давомида қинғир ишлардан узоқ юради, пулга кўнгил қўйишни ҳаром деб билади. Бошқа динларда учрамайдиган яна бир қатор  шартларга амал қилади.

Аммо 44 ёшга тўлганида бу эътиқодини ўзига зарар берганини пайқаб қолади. Шундан сўнг Буюк Британия баптистлар мазҳабига қарши судга арз билан мурожаат этади ва 10 миллион фунт-стерлинг товон пули талаб қилади. Чунки ўзининг айтишича, у диннинг бу йўналишини танлаб катта хатога йўл қўйган экан. "Бу мени бутунлай расво қилди. Мен "Манчестер Юнайтед"да ўйнашга қодир даражада қобилиятга эга эдим. Ҳафтасига 20 минг фунт-стерлинг ишлаб топа олишим мумкин эди. Эҳ, афсус..." деди Нганга. 19 йил давомида ибодатхонада роса калтак еганини ҳам қўшимча қилди у.

 

Етимни ҳаққини еманг, бой ота...

Киритилди: 13:46, 07.03.2012.
Ўқилди: 10819 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик