Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе - Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Европани “портлатаётган динамитлар“

Баҳо:
+ | -

Евро-2020да мухлислар ҳайратига сабаб бўлган ва Жаҳон Чемпионатига йўлланмани энг биринчилардан бўлиб нақд қилган терма жамоа – Дания термаси. Таркибида топ даражадаги юлдуз футболчилари бўлмаса-да, машаққатли меҳнати эвазига юксак натижалар қайд этаётган ушбу юрт вакиллари яна бир бор бизнинг алоҳида эътиборимизга сазовор бўлди. Ҳозир биз шу гўзал мамлакатнинг ажабтовур футбол кўрсатаётган терма жамоаси ҳақида фикр юритишга қарор қилдик.

Футболчилар шахсияти

Юқорида айтиб ўтилганидек, бош мураббий Каспер Хьюлманн қўл остида меҳнатдан қочмайдиган, ҳар қандай шароитда охиригача курашадиган йигитлар жамланган. Дарвозадаги Шмейхельдан тортиб, ҳужумдаги Поульсенга қадар ҳар бир чизиқда ғалаба учун борини беришга тайёр футболчилар саф тортиб туришибди. Уларнинг кўзларида қатъийлик, қадамларида дадиллик, ҳаракатларида ватанпарварлик ҳислари жўш уриб турибди. Шунинг учун ҳам ўша катта мусобақадан кейин томошабинларда Данияга бўлган симпатия юқори эди.

Еврода кўрсатилган оламшумул кўрсаткичлардан сўнг, кўпчилик бу жамоани яна аввалгидек ўртамиёналар қаторига қайтади деб ўйлашганди. Бироқ тахминлар ўзини оқламади. Бу жамоа борган сари кучайгандан кучайиб бормоқда.

Эриксен эффекти

Еврода Кристиан Эриксеннинг ҳушдан кетиб йиқилиши унинг шерикларига икки хил таъсир қилиши мумкин эди. Биринчиси, жамоа тушкунликка тушиб, бор ўйинини ҳам кўрсата олмаслиги, иккинчиси эса оғир аҳволдаги дўстлари учун ўз даражасидан ҳам юқорироқ ҳаракат қилиш эди. Дания термаси иккинчи йўлни танлади ва бу орқали бутун дунёга ўзларини ким эканликларини кўрсатиб қўйишди. Ўзи бу мамлакат футболида кимнидир ажратиб кўрсатиш керак бўлса, ҳеч иккиланмасдан Эриксенни кўрсатса бўларди. Аммо бахтга қарши, шу етакчиси ҳам энг керакли пайтда сафдан чиққанидаям бир маъно бор. Кристиансиз Дания нисбатан бир текис тузилган. Яъни ҳеч кимни алоҳида ажратиб кўрсата олмайсиз. Баъзида Поульсен етакчиликни қўлга олса, баъзан Брейтуэйт зўр ўйнаб юборади. Ҳатто ёш Дамсгорнинг кўп ўйинларда қаҳрамонга айлангани гувоҳи бўлдик. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Дания терма жамоасида худди Швеция МТЖдаги сингари вазият такрорланмоқда. Ибрагимович кетгандан сўнг шведлар қанча яхшироқ кўринишган бўлса, данияликлар ҳам Эриксен сафдан чиққач шунча ажойиб ҳаракатланишмоқда.

Тактик ишланмалар

Мураббий Каспер Хьюлманннинг шогирдлари эришаётган ажойиб ғалабаларида катта ҳиссаси бор. Унинг мураббийлик фаолиятидаги энг номдор жамоаси “Майнц“ клуби саналади. Лекин у ерда Каспер атиги 1 йил фаолият олиб борган, холос. Мураббийлик борасида унинг клублар миқёсидаги фаолиятига ҳавас қилиб бўлмайди. Шунга қарамай, у ўз юрти терма жамоасида фантастик натижаларга эришди ва эришмоқда. Унинг “динамитлар“ билан олиб бораётган тактик усулларига эътибор қаратсак, Хьюлманн асосан, 3 марказий ҳимоячи билан ўйнашга одатланган. 2 қанот ҳимоячилари рақибни чалғитиш мақсадида ҳимоядан ҳужумга қўшилиб туришади. Буниси замонавий футболда янгилик эмас. Лекин бу ишланма футболчиларга майдонда эркин ҳаракат қилишларига имкон беради. Шунингдек, кучли прессинг қилиш учун бу тактика жуда қулай. Қанотларга тезкор ва техникаси кучли лотераллар жалб этилган. Гоҳида мураббий рақиб қанотларидан эмас, марказидан заиф жойлар топса, схемани 4-1-4-1 ёки 4-3-3га ўзгартиради. Бу усулда 1та марказий ҳимоячи “қурбон“ қилинади ва унинг ўрнига ҳужумкор яримҳимоячи туширилади. Ваҳоланки, қандай тактикада бўлишидан қатъий назар, Даниянинг асосий ғояси – рақибга ўйин бермаслик орқали ўз ўйинини шакллантириш бўлиб қолаверади. Қарши томонни доимий босимда ушлаб туриш ва ҳужумкорликни эсдан чиқармаслик алоҳида аҳамиятга эга. Шу жиҳати билан “динамитлар“ кўплаб мухлислар қалбидан жой эгаллай билди.

Гап исботи билан...

Дания терма жамоаси сўнгги 6 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти ва ҳатто, дуранг ҳам қайд этилмаган. Тўплар нисбати – 16:1.

Жаҳон Чемпионати саралаш баҳсларида “динамитлар“ 9 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати – 30:1.

Ҳар ўйинда бу жамоа ўртача 3тадан гол уради, 11та зарба беради. Тўп назорати 60 фоиздан юқори.

Ҳа, рақамлардан ҳам маълум бўладики, данияликлар охирги йилларда анча ўсишга муваффақ бўлишди. Муҳими, улар яхлит бир жамоа сифатида ривожланди. Бу ерда кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатиш адолатдан бўлмайди. “Бир ёқадан бош чиқариб ишлаш“ дегани шунақа бўлса керак. Ҳақиқатан ўрнак олса арзирли мамлакат бу ДАНИЯ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:35, 16.11.2021.
Ўқилди: 4970 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4798]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3244]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [3131]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1852]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1834]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1583]

Эмилиано Мартинеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди [1574]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1562]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1555]

"Барселона"нинг режалари бузилди: футболчилар Севильяни тарк эта олишмади [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик