"Реал" президенти Флорентино Перес эгаси бутун бошли давлат бўлган клубларнинг ("ПСЖ", "Манчестер Сити", "Ньюкасл" — stadion.uz изоҳи) молиявий сиёсатини танқид остига олди.
"Биз шартнома бандларига амал қилишимиз керак. Биз жамоага энг яхши ўйинчиларини таклиф этишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун эса пул тўлашимиз керак.
Сен 200 миллион евро таклиф қиласан, аммо улар футболчини сотишдан бош тортишади. Улар учун шартноманинг муддати якунига етгани яхшироқ. Давлатлар томонидан бошқарилаётган клублар қилаётган иш — айни пайтда ақлсизлик. Улар ўйинчиларни шунчаки сотишни исташмаяпти.
Мен бунга қарши курашаман. Чунки клубларни бошқариш — бу энг муҳими. Бу пулдан ҳам муҳимроқ. Ҳали шундай пайт келадики, бутун давлатлар Европанинг энг яхши 30 клубига эгалик қилади. Бу эса Европа ҳамжамияти тамойилларига зид ҳисобланади.
Мен бунга қарши курашишга аҳд қилдим. Клуб бошқарувига келганимдан буён бунга қарши курашиб келяпман", – деди Перес.