Кириш Регистрация

«Нефтчи» мавсумни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+2 | -

ОФК Кубогининг D гуруҳидан ўрин олган "Нефтчи" ва Иорданиянинг "Ал-Виҳдат" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Халқаро майдонда иштирок этаётган клубларимиз ичида биринчи бўлиб "Нефтчи" ғалабани ўзбек мухлисларига тортиқ қилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан олдинга ташланган мезбонлар 5-дақиқада пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Отабек Исроиловга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасидла белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини Азиз Алижонов анқи амалга ошириб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида кўпроқ "Ал-Виҳдат" футболчилари олдинга ташланишди. Бироқ гол киритиш иккала жамоага ҳам насиб этгани йўқ.

Иккинчи бўлимда ҳам вазият ўзгармади. "Нефтчи" асосан ўйинда ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилган бўлса, "Виҳдат" футболчилари қандай қилиб бўлмасин ҳисобни тенглаштириш илинжида бўлишди. Иккинчи бўлимда Отабек Исроилов ўрнига майдонга тушган Анвар Бердиев 79-дақиқа келиб ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Бу вазиятда ажойиб комбинацияни ташкил қилган Мансур Саидов ва Бахтиёр Ё!қубовнинг ўйинини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

ОФК Кубоги. 1-тур
НЕФТЧИ - АЛ-ВИҲДАТ (Иордания) 2:1 (1:0)
Гол: Азиз Алижонов (5-пен) Анвар Бердиев (79) - Раъфат Али (89).
НЕФТЧИ: ҳислат Чилматов, Шукур Пўлатов, Ойбек Нурбоев, Дилёрбек Эрматов, Азиз Алижонов, Иқбол Акрамов, Бахтирё Ёқубов, Сардор  Мирзаев, Сансур Саидов, Муҳсин Низомиддинов, Отабек Исроилов (Анвар Бердиев).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:57, 07.03.2012.
Ўқилди: 10631 марта.
Фикрлар: 42 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик