Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Road to Qatar. ЖЧ-2022нинг 32 иштирокчисидан 13 нафари маълум. Осиё дебютанти, Месси учун сўнги имконият ва “учар голландлар”нинг қайтиши

Баҳо:
+1 | -

Терма жамоалар учун йил якунланди. Охирги кунларнинг энг муҳим баҳслари ЖЧ-2022 саралаш учрашувлари бўлди. Ҳозир эса сизларга мундиал йўлланмасига эга чиққан 13 та жамоалар ҳақида маълумот берамиз.

1. Қатар (Осиё) - 2010 йил 2 декабрь

- Қатар терма жамоаси ЖЧ-2022даги иштироки ҳақида турнир бошланишига 12 йил қолганида, ушбу жаҳон чемпионати ташкилотчиси сайлови бўлиб ўтганидан сўнг маълум бўлган. Қатар АҚШ, Жанубий Корея, Япония ва Австралия каби мамлакатлар орасида дунё биринчилиги мусбақаси мезбонлигини қўлга киритди. 

- Қатар терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади. 11 та ЖЧ саралашининг барчаси муваффақиятсизликка учраган.

- 2019 йилда Қатар терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта чемпионликни қўлга киритиб, Осиёнинг энг кучли жамоасига айланди. Осиё Кубогининг аввалги 11 тасида ярим финалга ҳам чиқа олмаганди.


2. Германия (Европа) - 2021 йил 11 октябрь 

- Германия ЖЧ-2022 йўлланмасини саралаш орқали  қўлга киритган биринчи жамоа ҳисобланади.Немислар Шимолий Македония, Руминия, Арманистон, Исландия ва Лихтенштейнни ортда қолдирган ҳолда,ўз гуруҳиғолибига айланди ва муддатидан аввал йўлланмага эга чиқди.

- Евро-2020дан кейин мураббийлик Йоахим Лёв ишдан кетди ва унинг ўрнига Ханси Флик тайинланди.  Мазкур мундиалЛёв қатнашмаган16 йил ичидагиилк турнир бўлади. 2006 йилги жаҳон чемпионатида немисларни Юрген Клинсманн бошқарган, шундан сўнг Йоахим Германия терма жамоасини қаторасига 9 та йирик турнирга олиб чиққанди.

- Олдинги жаҳон чемпионатида Германия гуруҳдан чиқа олмаган ва турнирнинг барча иштирокчилари орасида якуний 23-ўринни эгаллаганди. Бу тўрт карра жаҳон чемпионининг жаҳон чемпионатларида қатнашиш тарихидаги энг ёмон натижасидир.

 

3. Дания (Европа) - 2021 йил 12 октябрь

- Данияликлар ўз гуруҳида Шотландия, Исроил, Австрия, Фарер ороллари ва Молдовани осонгина ортда қолдирди. 

- Каспер Хюлманд жамоаси саралашнинг дастлабки 8 ўйинида умумий 27:0 ҳисобида ғалаба қозонди, тўққизинчи ўйинда ҳам данияликлар Фарер ороллари устиданғалаба қозонишди, аммо улар мазкур саралашдаги илк голини ўтказиб юборди. Охирги ўйиндаэса улар шотландларга ютқазиб қўйишди (0:2).

- Дания терма жамоасининг жаҳон чемпионати финал босқичига 6 марта йўл олган. Аммо олдинги 5 та турнирнинг 4 тасида скандинавияликлар плей-оффга йўл олишди ва 1998 йилги Жаҳон чемпионатида энг яхши натижани қўлга киритишди. Ўша мусобақада улар чорак финалгача чиқишган ва ушбу босқичда юлдузли Бразилияга ютқазишди (2:3).

 

4.Бразилия (Жанубий Америка) – 2021 йил, 11 ноябрь

- Бразилия терма жамоаси ЖЧ финал босқичида иштирок этишини таъминлаш учун Жанубий Америка саралаш учрашувларидаги 18 та ўйиндан 12 таси етарли бўлди. Шу кунга қадар КОНМEБОЛ зонасида ўтказилган саралашнинг 13 ўйинида бразилияликлар бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўришмаган: 11 ғалаба ва 2 дуранг.

- Қатардаги жаҳон чемпионати Бразилия терма жамоаси учун кетма-кет 22-мундиалбўлиб, бирорта ҳам турнирни ўтказиб юбормаган ягона терма жамоа бўлиб қолмоқда.

- “Пентаканпионлар” Осиёдаги бешинчи ва охирги жаҳон чемпионлиги ғолиби ҳисобланади. 2002 йилда Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган мусобақадан сўнг фақат Европа жамоалари ғалаба қозонишди.

 

5.Франция (Европа) - 2021 йил, 13 ноябрь

- Французлар амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

- Франция саралаш турнири якунланишидан бир тур аввал Қозоғистонни 8:0 ҳисобида мағлуб этиб, мудиал йўлланмасига эга чиқишди. Шунингдек, қозоқлардан ташқари улар Украина, Финляндия, Босния ва Герцеговинани ҳам ортда қолдирдилар.

- “Уч ранглилар” кетма-кет еттинчи марта жаҳон чемпионати финалига чиқишди, улардан олдинги олтита турнирнинг иккитасида ғалаба қозонишди, Дидье Дешам эса ҳар иккала ғалабада иштирок этди: 1998 йилда футболчи ва жамоа сардори бўлса, 2018 йилда эса. - бош мураббий... У шу ҳозиргача бу лавозимни эгаллаб турибди.

 

6.Бельгия (Европа) - 2021 йил 13 ноябрь

- Бельгия Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медаллари совриндорлари.

- Улар саралаш турнирида Уэльс, Чехия, Эстония ва Беларусия орасида ЖЧ чиптасини қўлга киритди.

- Қатардаги жаҳон чемпионати “қизил иблислар” жамоасининг “олтин авлоди” учун олтин медалга эга чиқиш учун сўнгги имкониятдир.

 

7.Хорватия (Европа) - 2021 йил, 14 ноябрь

- Олдинги жаҳон чемпионатининг кумуш медаль совриндорлари.

- Хорватия терма жамоаси саралаш турнирининг финал учрашувида Россия устидан ғалаба қозониб (1:0), Қатарга йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, улар ўз гуруҳида Словакия, Словения, Кипр ва Мальтани ортда қолдирди.

- Ушбу турнир “Олтин тўп-2018” соҳиби Лука Модрич учун сўнгги жаҳон чемпионати. Бир йилдан сўнг “Реал” ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси 37 ёшга тўлади.

 

8.Испания (Европа) - 2021 йил, 14 ноябрь

- Испания терма жамоаси саралашнинг сўнгги босқичида Швецияни мағлуб этиб, ЖЧ-2022га чиқиш муаммосини ҳал қилди. “Қизил фурия”нинг қолган рақиблари: Греция, Косово ва Грузия.

- Луис Энрике шогирдлари кетма-кет 12-жаҳон чемпионатида ўйнайди, испанлар 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Ҳозирги таркибда фақат битта жаҳон чемпиони қолди - Серхио Бускетс.

- ЖЧ-2018да Испания терма жамоасини вақтинчалик мураббий – Фернандо Йерро бошқарган эди, у турнир арафасида “Реал” билан шартнома имзоланган Хулен Лопетегининг ўрнини эгаллади. 1/8 финалда испанлар сенсацион тарзда Россия терма жамоасига мағлуб бўлишганди.

 

9.Сербия (Европа) - 2021 йил, 14 ноябрь

- Сербия терма жамоаси саралашнинг сўнгги туридаги ўйиннинг 90-дақиқасида ғалаба голини киритиб, Португалиядан жаҳон чемпионати йўлланмасини тортиб олди. Ҳал қилувчи гол муаллифи - Александр Митрович.

- Биринчи ўринни серблар олди. Гуруҳдаги бошқа иштирокчилар Португалия, Ирландия, Люксембург ва Озарбайжон ҳисобланади.

- Сербия терма жамоаси жаҳон чемпионатларида ҳеч қачон плей-оффга чиқа олмаган, 2010 ва 2018 йилларда гуруҳ босқичидан сўнг уйларига қайтишган.

 

10.Англия (Европа) - 2021 йил, 15 ноябрь

- Қатарга сафар қилиш учун инглизлар ўз гуруҳида Польша, Албания, Венгрия, Андорра ва Сан-Марино билан рақобатлашди.

- Гарет Саутгейт жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатига Европа саралаш босқичида энг сермаҳсул жамоа бўлиб турибди, “уч шерлар” ҳозиргача 39 та гол урган, шундан 12 тасини Ҳарри Кейн киритган.

- ЖЧ-2018да Англия ярим финалга чиқди, Евро-2020да эса финалда италияликларга мағлуб бўлди. Эҳтимол...

 

11.Швейцария (Европа) – 2021 йил, 15 ноябрь

- Швейцария ўз гуруҳида италияликларни сенсацион тарзда ортда қолдириб, улардан ЖЧ чиптасини тортиб олди. Шунингдек, улар Шимолий Ирландия, Болгария ва Литвани ҳам ортда қолдирдилар.

- Швейцария терма жамоаси кетма-кет бешинчи бор жаҳон чемпионати финали босқичига чиқди. Кичик мамлакат учун ажойиб натижа (аҳолиси - тахминан 9 миллион).

 

12. Нидерландия (Европа) - 2021 йил 16 ноябрь

- Голландияликлар ЖЧ-2018да қатнашмаган, аммо “лолалар юрти” ЖЧ-2022да ўйнайди. Улар Евро-2020 дан кейин ўз фаолиятида учинчи марта Нидерландия жамоасини бошқарган Луи ван Гал қўл остида мундиал йўлланмасига эга чиқишди. Ушбу мураббий билан голландлар 2014 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритишган. 

- Саралаш “учар голландлар” учун Туркияга қарши аламли мағлубият (2:4) билан бошлаган, аммо кейинги тўққизта ўйинда улар мағлубиятга учрамади ва Туркия, Норвегия, Черногория, Латвия ва Гибралтарни ортда қолдирган ҳолда ЖЧ-2022нинг 12-иштирокчисига айланди.

- Нидерландия терма жамоаси аъзоси Мемфис Депай 1 календар йили давомида халқаро турнирлар энг яхши тўпурарига айланди.

 

13.Аргентина (Жанубий Америка) – 2021 йил, 17 ноябрь 

- Аргентина Қатарга муддатидан аввал йўлланмани қўлга киритган иккинчи Жанубий Америка жамоаси ҳисобланади. Ушбу жамоа охирги турда Бразилия билан нурсиз дурангдан сўнг йўлланмани қўлга киритишди.

- Аргентиналиклар кетма-кет 13 марта жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Олдинги 12 та турнирдан 4 тасида финалга қадар етиб борган ва икки марта (ЖЧ-1978 ва ЖЧ-1986) ғалаба қозонган ва икки марта мағлуб бўлган (ЖЧ-1990 ва ЖЧ-2014).

- Мазкур мусобақа терма жамоа сардори Лео Месси учун жаҳон чемпиони бўлиш учун сўнгги имконият бўлиши мумкин...

Манба: Soccer.ru
Киритилди: 11:06, 19.11.2021.
Ўқилди: 5054 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.